Gelmintozoonozlar
Гелминтозоонозлар - табиий шароитда қўзғатувчиси одамларда ва ҳайвонларда паразитлик қилиб яшовчи гелминтоз касалликлар гуруҳи. Г. атамаси Ж929 йилда рус олимлари К. И. Скрябин ва Р. С. Шулсар томонидан фанга киритилган.
Г. икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга тарихий тараққиёт (филогенез) жараёнида фақат ҳайвонлар организмига мослашган Г. қўзғатувчилари киради. Одам бу қўзғатувчилар учун факултатив хўжайин бўлиши мумкин. Бу гурухга фассиолёз, дикроцелиоз, сенуроз, систицеркоз, дипилидиоз, трихинеллёз ва б. касалликлар мисол бўлади. Биринчи гуруҳ гелминтозларга одам танасига жойлашиб, унинг организмини маълум патологик ўзгаришларга олиб келиб, аммо ўзи жинсий вояга етмайдиган гелминтларни ҳам киритиш мумкин. Мас, итларнинг унсинариоз касаллиги қўзғатувчисининг личинкаси, сут эмизувчи ва кушларнинг шистосоматит личинкалари одам териси орқали ўтиб, дерматитни пайдо қилади.
Иккинчи гуруҳга қўзғатувчисининг биологик ривожланишида одам иштироки шарт бўлган Г. киради. Мас: тениидоз, тениаринхоз кабилар. Тениаринхоз Ўзбекистонда Хоразм, Бухоро, Самарқанд вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси ўртасида учрайди (пиёз ва гармдори қўшилган хом қийма гўшти — "ижжан" истеъмол килиниши унинг асосий сабабидир).
Г. билан зарарланишда эпизоотологик ва эпидемиологик жараёнларнинг бир неча ҳолатлари фарқ қилинади: а) одам ва ҳайвонлар гелминтлар учун асосий хўжайин ҳисобланади (мас, описторхоз, шистосомоз, фассиолёз, дифиллоботриоз, дипилидиоз). Бундай ҳолатда одам ва ҳайвонлар бир-бирига касалликни юқтирмайди; улар инвазия манбаи бўлиб, бошқа бирор оралиқ ёки қўшимча хўжайин ҳисобланади; б) одам асосий хўжайин, ҳайвонлар — оралиқ хўжайин бўлади (мас, тениаринхоз ва тениозларда қорамоллар ва чўчқалардан касалликлар одамларга юқади; в) баъзи бир тур ҳайвонлар асосий хўжайин бўлиб, одам оралиқ хўжайин вазифасини ўтайди (мас, эхинококкоз); г) одам ва ҳайвонлар битта тур гелминт учун бир вақтнинг ўзида ҳам асосий хўжайин, ҳам оралиқ хўжайин бўлиши мумкин (мас, трихинеллёз).
Гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария назоратидан ўтказиш, аҳолининг умумий ва санитария маданияти даражасини ошириш, яйловлар ва ҳайвонлар сув ичадиган жойларнинг касаллик қўзғатувчисининг тухум ва личинкалари билан ифлосланишига йўл қўймаслик, табиий-географик шароит ва б.ни яхшилаш Г.га қарши кураш ва уларни йўқотишда катта аҳамиятга эга. Жалолиддин Азимов, Эркинжон Шакарбоев.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |