Gelonii
Гелонии ёки Жилоний (тўлиқ исми: Муҳиддин Абдуқодир ибн Абий Солиҳ Жангийдўст; 1077-йил, Гелон вилояти, Эрон — 1166-йил) — форс илоҳиётчиси, мутасаввиф.
Ҳаёти
18 ёшида Бағдодга келади ва жуда кўп олимлардан сабоқ олади. Унинг Ҳанбалия мазҳабига оид ваъзлари шуҳрат қозонади. Кейинчалик Гелонии Қуръон тафсирчиси ва муфтий сифатида фаолият кўрсатади. У ҳадис ва фиқҳ илмларидан дарс беради. Гелонии ҳанбалия мазҳабида қатъий турган, Муҳаммад (сав) суннатларига сўзсиз риоя этган. Ваъзларида мусулмонлар учун зарур бўлган ўнта ахлоқий қоидани баён этган. Гелонии ўзининг тариқат услубини вужудга келтирмаган, бирор тариқатга бошчилик қилмаган бўлса ҳам уни қодирия суфийлик тариқатининг асосчиси деб ҳисоблайдилар. Аммо, ҳақиқатда эса, бу тариқат унинг авлодлари ёки муридлари томонидан фақат ХИИИ асрнинг ўрталарида, баъзи мутахассисларнинг фикрича, ҳатто ХВ асрда вужудга келган. Халқ оммаси уни мўжиза кўрсатишга қодир бўлган азиз-авлиё ва бечораларнинг ҳомийси деб, улуғлар эди. Унга Ғавсул Аъзам („улуғ ҳимоячи“) ва пири дастгир („мададкор пир“) лақабларини беришган. Гелонии мақбараси Бағдодда бўлиб, исломдаги машҳур муқаддас жойлардан бири ҳисобланади.
Гелониининг „Ал-ғуня ли талиб тариқ л-ҳаққ“ („Ҳақ йўлидан борувчи толиблар йўлини тўғрилаш“) асари сақланиб қолган. Бу асарда ҳанбалия мазҳаби нуқтаи назаридан исломдаги 73 фирқага бўлинган мусулмон жамоасининг ижтимоий, ахлоқий бурч ва вазифалари баён қилинган[1] .
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Гелонии“ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Г-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Гелониига тегишли иқтибослар мавжуд. |