Гелонлар — мил. ав. 1-минг йиллик ўрталарида Скифияда яшаган қад. кабила. Геродотншг фикрига кўра, Г. юнон шаҳарларидан будинлар ерига кўчиб келган эллинлар бўлиб, бу ерда ёғочдан Гелон ш.ни бунёд этганлар; улар деҳқончилик, боғдорчилик билан шуғулланишган, скифларнинг ахоманийлар подшоси Доро И билан бўлган урушида қатнашганлар. Олвиялик юнонлар Г.ни маҳаллий қабила, будинларнинг бир қавми деб ҳисоблашган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил