Gelvin
Гелвин (лот. ҳелвус — каҳрабосимон сариқ) — минерал; каркасли силикатлар кичик синфига кирувчи бериллсиликат. Кимёвий таркиби (Мн, Фе, Зн)8 лБеСиОЖ,,С2. Таркибида 13,6% ВеО бор. Куб сингонияли. Тетраэдр кристаллар, шаклсиз зарралар ва доналар. Ранги сариқ, яшил, қизил қўнғирдан рангсизгача. Шишасимон ялтироқ, смолага ўхшайди. Қаттиклиги 6—6,5. С оғ. 3,2— 3,5. Пегматит томирлар, грейзенлашган сиенитлар, гранитлар, сулфид минералларига бой скарнларда учрайди. Ўзбекистонда Чатқол, Қурама (Қўрғошинкон), Зирабулоқ (Ингичка) тоғларида бор. Бериллий олинадиган руда. Хорижда Россия Федерацияси (Урал), Қозоғистон, Норвегия, АҚСҲ, Руминия, Германияда топилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |