Gemangioma
Гемангиома (юн. ҳаима — қон, ангеион — томир) — қон томирларининг хавфсиз ўсмаси. Кўпинча ёш болаларда томирнинг туғма ортиқча тармоқларидан ривожланади. Бола туғилган заҳоти ёки сал ўтгандан кейинроқ кўзга ташланади, баъзида ёши катталарда ҳам кузатилади. Тананинг турли соҳаларида, кўпроқ лаб, юз ва бўйинда учрайди. Бола ўсган сайин Г. ҳам катталашади ва ҳийлагина жойни эгаллаб олади. Ўз вақтида даволанмаса, бошқа аъзоларга ўтиши мумкин. Г. тери ва шиллиқ қаватда, мускул, бириктирувчи тўқима ва суякларда, шунингдек жигар, буйрак ва б. аъзоларда ҳам бўлади. Жаррохлик йўли билан ўсма олиб ташланади (яна қ. Ангиома).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |