Гемартроз (гемо... ва юн. артҳрон — бўғим) — бўғим бўшлиғига қон қуйилиши. Кўпинча бўғимнинг очиқ ёки ёпиқ шикастланиши (бойламларнинг чўзилиши ва узилиши, бўғим ичидаги синиқ ва ш. к., ҳатто лат ейиш) сабаб бўлади. Геморрагик диатез, шунингдек операциядан кейин ҳам Г. рўй бери ш и мумкин. Г. тизза, болдир-панжа, тирсак, билак-кафт уста бўғимларида кўпроқ кузатилади. Белгилари: бўғим шишиб, катталашади, безиллаб туради, ҳаракат қийинлашади. Г.ни фақат врач даволайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил