Gematoma
Гематома (гемо… ва юн. ота – ўсма) – тўқима орасига ва тана бўшлиқларига қон қуйилиши. Турли шикастланишлар, лат ейиш, суяклар синиши, чиқиши ва б. оқибатида рўй беради. Юмшоқ тўқималар эзилишидан пайдо бўлган кичикроқ Г. бироз шишиб, оғрийди, ўша соҳа мўматалоқ бўлиб, қонталашади (қаранг Қонталаш). Ўз вақтида тўғри даво қилинса, ҳеч бир нуқсонсиз тузалиб кетади; асосан шу соҳага ором берилади, совуқ қилинади ва боғлаб қўйилади. Ҳаёт учун муҳим аъзолар (бош мия, жигар ва б.) зарарланган бўлса, зудлик билан врачга мурожаат этиш зарур, акс ҳолда оғир асоратларга сабаб бўлиши мумкин.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |