Гемиплегия (геми… ва юн. плегин – шикастланиш) – гавда ўнг ёки чап ярмининг тўлиқ фалажланиши. Кўпинча гипертония, атеросклероз, ревматизм, қанд касалликларида мияга қон қуйилиши ёки мия қон томирларининг беркилиб қолиши сабаб бўлади. Г. мия ўсмаси, яллигланиши ва жароҳатланишининг аломати бўлиши ҳам мумкин. Г.га сабаб бўлган касаллик даволанади, доридармомдан ташқари фалажланган оёқ-қўл уқаланади, шифобахш физкултура буюрилади ва физиотерапия усуллари қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил