Гемоглобинурия (гемоглобин ва юн. урон — сийдик) — гемоглобиннинг сийдик билан чиқиши. Қон гемолизга учраганда рўй беради. Кислоталар, баъзи дорилар (мас, хинин, сулфаниламидлар, левомицетин, гентамицин ва ҳоказо) дан заҳарланганда, куйишда, организмга мос келмаган қон қуйилганда, узоқ вақт юрилганда, қаттиқ совқотганда кузатилади. Г.да сийдик қизаради, аммо тиниқ бўлади. Даво асосан Г.га сабаб бўлган омилни бартараф этишдан иборат.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил