Эритроцитларнинг турли консентрацияли эритмаларда табиий ҳолатини ўзгартириши
гемолиз даражаларининг тажрибада кўриниши

Гемолиз - эритроцитлар яъни қизил қон таначалари (РБC)нинг мембранаси ёрилиши ҳамда унинг таркибидаги гемоглобин (Ҳб)нинг қон плазмасига чиқишини англатади.[1][2] Эритроцитлар гипотоник эритмага солинганда, уларнинг ичидаги осмотик босим атрофдаги эритманикига қараганда ортиқ бўлади. Сув эритмадан эритроситлар ичига ўтиб (осмос)[1][3], уларнинг ҳажмини катталаштиради ва қобиғини ёриб юборади. Бу жараён осмотик гемолиз деб аталади.[3] Ҳужайрани ўраб турган эритмадаги НаCл нинг қайси консентрациясида гемолиз бошланса ўша консентрация эритроцитларнинг осмотик чидами ўлчови ҳисобланади. Одамда эритмадаги НаCл консентрацияси 0,4% бўлганда гемолиз бошланади, 0.34% ли эритмада эса барча эритроцитлар парчаланади. Турли патологик ҳолатларда жумладан анемия касаллигида эритроцитларнинг осмотик чидами камайиши ва плазмадаги НаCл нинг юқори консентрацияларида ҳам гемолиз содир бўлиши мумкин. Эритроцитларнинг оқсил-липоид қобиғини бузувчи эфир, хлороформ, алкогол, бензол, ўт кислаталари ва бошқалар таъсири остида кимёвий гемолиз содир бўлади.[1] Клиникада сирка кислатаси билан заҳарланган беморларда гемолиз кузатилади. Кучли механик таъсиротлар масалан қонли пробирка кескин силжитилганда механик гемолиз кузатилади. Биологик гемолиз баъзи заҳарли илонлар чаққанда содир бўлади. Нотўғри қон қуйишларда иммун гемолизи содир бўлади. Шунингдек, термик гемолиз ҳам мавжуд.[4]

Анемиянинг таъсири

Қоннинг ёпишқоқлиги унинг таркибидаги РБC (эритроцит) лар консентрациясига боғлиқ.[1] Кучли анемия билан касалланган беморларда қоннинг ёпишқоқлиги нормадаги каби 3 эмас (норма: 3-4) 1.5марта камайиши мумкин. Бу ўзгариш периферик қон томирларидаги қоннинг қаршилиги камайишига, бунинг ҳисобига қоннинг тўқималарга етиб борадиган ва юракка қайтадиган вақтнинг ортиши сабаб бўлади.[1] Натижада юрак частотаси ортиши кузатилади. Бундан ташқари, анемия сабаб юзага келадиган гипоксия перифериядаги тўқималар томирининг дилатациясига сабаб бўлади. Бунинг ҳисобига қоннинг юракка қайтиши ошади ва юрак частотасини ҳам янада, баъзан 3-4 мартагача оширади. Анемияда РБCлар кам О2 сақласада, қон оқими тезлашиши ҳисобидан тўқималарнинг кислородга бўлган талаби қондирилиши мумкин. Аммо, анемия ҳолатидаги бемор жисмоний зўриқса юрак насослик функсиясини бажаролмаслиги мумкин ва янада кўп қонни ҳайдаёлмайди. Бундай ҳолларда тўқималарнинг кислородга бўлган талаби ошиб тўқималарнинг ҳаддан ташқари гипоксияси ҳисобига ўткир юрак етишмовчилиги содир бўлиши мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Инду Кҳурана, Аруши Кҳурана: Техтбоок оф медиcал пҳйсиологй; 2нд эдитион, 2009.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ 3,0 3,1 Артур Гуйтон, Жоҳн Ҳалл: Техтбоок оф медиcал пҳйсиологй; 14тҳ эдитион, 2020.
  4. ↑ Линда Cостанзо: Медиcал пҳйсиологй; 6тҳ эдитион, 2018.