Gemorragik isitma
Геморрагик иситма — тана ҳарорати кўтарилиши, тери остига ва ички аъзоларга қон қуйилиши билан кечадиган вирусли касалликлар гуруҳи. Геморрагик нефрозонефрит, Қрим геморрагик иситмаси, Омск геморрагик иситмаси ва бошқа хиллари мавжуд. Касаллик манбаи вируси юмронқозиқ, дала сичқони ва бошқа кемирувчилар бўлиб, улардан одамга турли йўллар билан (кемирувчилар тезаги билан ифлосланган озиқ-овқат, сув орқали, шунингдек кана чаққанда) юқиши мумкин. Касалликнинг барча шаклларида қалтираш, иситмалаш, бош оғриғи, дармон қуриши, терида майда қон қуйилишлар (патехиялар) кузатилади. Умумий белгиларидан бурун, милк қонайди, айрим аъзолар, жумладан буйраклар зарарланади, шу сабабдан белда қаттиқ оғриқ, беморга тинчлик ва уйқу бузилиши кузатилади. Касаллик енгил кечганида бемор иситмалайди, лекин қон оқиши ва буйрак зарарланиши кузатилмайди. Касалликнинг ҳамма хилида ҳам бемор касалхонада даволаниши лозим. Даво касалликнинг белгиларига қараб тайинланади, юрак ва буйрак фаолиятини маромига келтирадиган, қон оқишини тўхтатадиган ва бошқа дори-дармонлар буюрилади. Геморрагик иситманинг олдини олиш учун кемирувчиларга қарши курашиш, озиқ-овқатни жипс берк идишда сақлаш, каналарни йўқотиш керак. Дезинфексия ва дератизация ишлари ҳам олиб борилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |