Gemosiderin
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. |
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Гемосидерин - таркибида темир сақловчи ферритин молекуласининг оқсил қисмида ортиқча темир йиғилишидан ҳосил бўлган модда. Гемосидерин сувда ёмон эрийди ва таркибида 37% гача темир сақлайди. Гемосидерин гранулаларининг жигар, ошқозон ости бези ва талоқ тўпланиши айни а'золарни шикастланишига ва гемохроматозига олиб келади. Гемохроматоз ирсий равишда темир моддасининг кўо сўрилиши боғлиқ бўлиши мумкин, бундай беморларда темир миқдори 100 граммгача етиши мумкин. Гемосидериннинг ошқозон ости безида тўпланиши Лангерганс оролчасининг бетта ҳужайралари емирилишига олиб келади ва оқибатда бундай беморлар қандли диабет касалига чалинишади. Гемосидерин моддасини гепатоцитларда тўпланиши жигар серрозига, кардиомиоцитларда тўпланиши эса юрак қон томир етишмовчилиги касалликларига олиб келади. Ирсий гемохроматоз касаллигига чалинган беморларни ҳолатига кўра доимий ҳар ҳафта ёки ойда қон чиқариб туриш билан даволашади. Гемохроматозга кўп қон қуйдириш ҳам сабаб бўлади бундай беморларни дорилар билан даволашади.