Гемотерапия (гемо... ва терапия) — қон билан даволаш. Бунинг учун беморга консерваланган қон ва унинг таркибий қисмлари (плазма, эритроцитлар, лепкоцитлар ва тромбоцитлар) қуйилади, шунингдек қондан тайёрланадиган препаратлар: албумин (организмда оқсил етишмаганда), фибриноген, гемофилияга қарши глобулин, гамма-глобулин, тромбин ва б. қўлланади. Беморнинг ўз қонини ўзига (тери остига ёки мускул орасига) ёки донордан олиб қуйиш — аутогемотерапия амалда кенг расм бўлган (яна қ. Қон қуйиш).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил