Gemotoraks
Гемоторакс (юнонча: „тҳорах“ — кўкрак қафаси) — плевра бўшлиғига қон йиғилиши билан кечадиган касаллик асорати. Асосан, бу ҳолат кўкрак қафаси жароҳатланганда, лавша, геморрогик диатезда, ўпка сили ёки ўсма (рак, саркома) да кузатилади.
Плевра бўшлиғида 200 мл дан кўп қон йиғилганда гемоторакс учун хос белгилар пайдо бўлади. Гемоторакс ташхиси рентгенологик текшириш ва плевра пунксияси асосида қўйилади. Йиғилган қон ҳажмига кўра, гемоторакс кичик (қон плевра синусида йиғилади), ўрта (қон кўкрак ўртасигача чиқади) ва катта (субтотал, тотал) бўлади. Унча катта бўлмаган гемоторакс кўкрак оғриғи, йўтал билан кечади, у зўрая борган сари, нафас қисиши, ҳансираш, сианоз (кўкариб кетиш), юрак фаолиятининг издан чиқиши кузатилади. Дори-дармонлар билан даволаш наф бермаса, жарроҳлик усули қўлланади.
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |