Гемоцианинлар— баъзи моллюскалар ва бўғимоёқлилар гемолимфасининг кўк яшил рангли нафас олиш пигменлари. Г. организмда кислородни ташиш функсиясини бажаради. Кимёвий таркиби — мураккаб оқсиллар (металлопротеидлар)дан иборат. Г. кўпчилик моллюскалар гемолимфасида эриган ҳолда бўлади. Оксидланган Г. кўкиш рангли, қайта тиклангандан сўнг рангсиз бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил