Барча гендер стереотипларини 3 гуруҳга ажратиш мумкин.

Биринчиси-маскулинлик/феминлик (ёки фемининлик) стереотиплари. Бошқача айтганда, бу мардлик, латофатлик стереотиплари деб аталади.

Биринчи гуруҳдаги гендер стереотипларни мардлик ва латофатлик ҳақидаги тасаввурлар аксини топган муайян шахсий фазилатлар ва ижтимоий-психологик хусусиятлар ёрдамида эркаклар ва аёлларни таснифловчи стереотиплар сифатида белгилаш мумкин.

•Масалан, аёлларга пассивлик, боғлиқлик, эмоционаллик каби хусусиятлар, эркакларга эса-фаоллик, мустақиллик, компетентлик, жаҳлдорлик ва ҳоказолар хос.

Гендер стереотипларнинг иккинчи гуруҳи оилавий, профессионал ва бошқа соҳаларда муайян ижтимоий ролларни мустаҳкамлаш билан боғлиқ. Аёлларга, одатда, асосий роллар сифатида оилавий (она, уй бекаси, турмуш ўртоғи) роллар, эркакларга эса профессионал роллар белгиланади.

• Эркаклар ўз касб-корида эришган ютуқларига қараб, аёллар эса-оиласи ва болалари мавжудлигига қараб баҳоланади.

Гендер стереотипларининг учинчи гуруҳи эркаклар ва аёллар ўртасидаги фарқликни меҳнатнинг муайян турлари билан шуғулланиш жараёнида ўз ифодасини топган. Жумладан, эркакларга одатда ижодий ва яратувчанлик характерига эга инструментал соҳа фаолиятидаги машғулот ва касблар, аёлларга эса- бажарувчи ва хизмат кўрсатувчи характери билан фарқланувчи экспрессив соҳалар хос деб ҳисобланади. Шунинг учун "эркакларга хос" ва "аёлларга хос", деб аталувчи касблар мавжудлиги тўғрисидаги фикр кенг тарқалган.

Гендер стереотиплари тушунчаси ва таснифи

Гендер тушунчаси инсон ижтимоий ҳаётининг муҳим категорияларидан бирига айланиб қолди. Жамиятнинг бир жинс вакиллари учун, хулқ-атвор меъёрлари ва қоидаларининг ўзига хос йиғиндиси бошқа жинсга қўйиладиган талаблардан фарқ қилади.

Жамиятда маданият эркаклар ва аёлларга турли қадриятлар ва ижтимоий хулқ-атвор нормаларини ўгатиб боради ва уларнинг бузилишини маъқулламайди. Жамиятнинг турли хил кўринишларида гендер тушунчалари фарқланади, лекин кўпинча бу тизимлар ассиметрик бўлиб, ҳамма нарса „эркаклик“ (характер хусусиятлари, хатти-ҳаракатлари, касблари ва бошқалар) асосий, муҳим ва доминант ҳамда ҳамма нарса „аёллик“ — иккиламчи, ижтимоий аҳамияциз ва бўйсунувчи деб таърифланади[1][2].

Эркаклар ва аёллар учун кутилган хатти-ҳаракатлар (ёки меъёрлар) мажмуи, шунингдек, эркак ва аёл сифатида қабул қилинадиган фаолият, вазифалар ва мас’улиятни белгиловчи ўрганилган хатти-ҳаракатлар гендер роллари деб аталади. Улар шахсда жамият ва маданият таъсирида шаклланади ва ривожланади. Гендер роллари хилма-хил бўлиб, уларнинг мазмуни жамиятнинг тарихий ривожланиши жараёнида ўзгаради. Ҳар бир инсон хотин, опа-сингил, она, тадбиркор аёл ёки ота, эр, дўст, фахрий талаба ва ҳоказолар каби турли хил ролларни бажариб келади. Кўп ролларни бажариш инсоннинг психологик фаровонлигига ҳисса қўшиши ҳақида далиллар мавжуд. Роллар ёки ролларнинг таркибий қисмлари бир-бирига зид бўлиши мумкин, бу ҳолда улар рол зиддиятини келтириб чиқаради[3]. Гендер стереотипларини гендер ролларидан — эркаклар ва аёлларнинг ўзини қандай тутиши ҳақидаги жамиятда шаклланган умумлаштирилган ғоялар (эътиқодлар) дан фарқланиши керак.

Бунинг учун эркак ва аёлни турли йўллар билан тасвирлайдиган махсус атамалар ва сўзлар мавжуд бўлиб, барчаси алоҳида акс эттирилган жамоат онгининг намоён бўлиш шакллари — стереотипларни мужассам этади. Анъанага кўра, стереотип сўзи маълум бир схема сифатида тушунилади, унинг асосида ахборотни идрок этиш ва баҳолаш амалга оширилади. Ушбу схема маълум бир ҳодисани, об’эктни умумлаштириш функциясини бажаради. Одатда унинг ёрдами билан инсон ҳаракат қилади ҳодисаларни баҳолайди ёки ўйламасдан автоматик равишда ҳаракат қилади[4].

Ижтимоий стереотип тушунчаси шахснинг қобилиятини билдиради. Атрофдаги дунёни умумлаштирилган тарзда баҳолаш, ижобий хулосалар ва танқидий хулосалар чиқаришга, унинг асоси бўлиб хизмат қилади. Ижтимоий стереотипларнинг ижобий томони шундан иборатки, маълумот етишмаслиги ёки давом этаётган ўзгаришлар ва шароитларда тезда ҳаракат қилишни ўргатади.

Гендер стереотиплари оқибатлари

Жамият учун тарихан шаклланган гендер стереотипларини енгиб ўтиш қийин ва аёлларнинг етакчилигини қабул қилиш ҳар доим оғриқли бўлган. Демократик институтларнинг шаклланиши ва сиёсий маданиятнинг ривожланиши, ўз навбатида, жамиятда сиёсий ҳуқуқ бўйича тенгликнинг ривожланишига хизмат қилади. Турли инқироз ҳолатларида қобилият ва рол функциялари ҳақидаги стереотиплар ўзларини намоён қилади. Одатда аёллар ишдан бўшатиш учун номзод бўлишади ва ишга қабул қилишда афзаллик эркакка берилади. Натижада, аёлларнинг ишсизлик даражаси эркакларникига қараганда юқори бўлади. Жамият шундай ривожланмоқдаки, аёллар бир хил иш учун камроқ маош олиши, бундан ташқари, аёлларни юқори маошли лавозимлардан четлаштириш сезиларли даражада ўсиб боради. Гендер муносабатларида алоқа хусусий соҳада ҳам шаклланади, унинг асосини бошқа ижтимоий институтлар орасида ҳукмронлик қиладиган оила ташкил қилади. Асосан, айнан шу эрда инсоннинг қариндошлик муҳитида юзага келадиган шахслараро муносабатлар шаклланади. Гендер қурилишида айнан уй ва оила тушунчалари аёлнинг маълум бир тажрибасининг манбаи ва айни пайтда унинг бостириш ва зулм марказидир. Гендер муносабатларида алоқа хусусий соҳада ҳам шаклланади, унинг асосини бошқа ижтимоий институтлар орасида ҳукмронлик қиладиган оила ташкил қилади. Асосан, айнан шу эрда инсоннинг қариндошлик муҳитида юзага келадиган шахслараро муносабатлар шаклланади. Гендер қурилишида айнан уй ва оила тушунчалари аёлнинг маълум бир тажрибасининг манбаи ва айни пайтда унинг иқтидорини бостириш ва зулм марказидир. Гендер роллари уйда ва оилада патриархал муносабатлар билан анъанавий гендер социализацияси асосида тақсимланади. Аёллар ва эркаклар учун тенгсиз имкониятларни қуришда „уй дунёси“ қоидалари ва ҳуқуқлари, ундаги эркакнинг ўрни катта рол ўйнайди. Оилавий маълумотни идрок этиш ва баҳолаш кундалик ҳаётда намоён бўлади ва гендерни ижтимоий ҳаётнинг муҳим тоифаси сифатида белгилайди. Масалан, одатий оилаларида „аёл“ сўзи уй-жой, уй-рўзғор, оналик, фарзанд, тарбия каби тушунчалар билан боғланади. „Эркак“ сўзи эса оилани қўллаб-қувватлаш, молиявий даромад, ота ва ҳимоячи роли ва бошқа шу каби тушунчаларига яқин. Шунинг учун Л.В.Штйлева гендер стереотипларини „маълум бир тарихий даврда маълум бир жамият учун барқарор бўлган эркаклар ва аёллар ўртасидаги фарқлар ҳақидаги тасаввурлар“ деб таърифлайди[5].

Оилавий гендер стереотиплари эркак ва аёлнинг фазилатлари ва хусусиятларини тавсифлайди, жинсни ҳисобга олган ҳолда, эркак ва аёл ҳақидаги умумлаштирилган фикр ва ғояларни акс эттирувчи меъёрий хатти-ҳаракатлар моделларини ўз ичига олади. "Аёлларга ҳам, эркакларга ҳам муайян ижтимоий роллар юкланган. Масалан, жамиятда эркакни касбий муваффақияти, аёлни эса оиласи ва фарзандларининг борлиги билан баҳолайди[6].

Гендер стереотипларининг мазмуни ва маданий хилма-хиллик

Турли маданиятларда гендер стереотипларининг мазмуни бироз ўхшашдир. Мисол учун, 25 мамлакат талабалари ўртасида ўтказилган тадқиқотга кўра, тегишли маданиятларда жасорат, мустақиллик, куч, ҳокимият ва ҳукмронлик истаги эркакларга, нозиклик, қарамлик, хаёлпарастлик, эмоционаллик, бўйсуниш ва заифлик аёлларга тегишли фазилатлар деган фикрлар олинди[7]. Бошқа томондан, худди шу тадқиқот дангасалик, такаббурлик, мақтанчоқлик ва тартибсизлик каби фазилатлар турли маданиятларда турли жинсларга тегишлиликни ҳам исботлади[8]. Гендер стереотиплари маълум бир жамиятда қабул қилинган гендер ролларига боғлиқ бўлгани сабабли, уларнинг мазмуни ва ифодаланиш даражаси турли маданиятларда фарқ қилиши ва тарих давомида бир маданият доирасида гендер роллари билан бирга ўзгариши мумкин. Масалан, ХИХ-асрнинг охирида газеталарни чоп этишда линотип ишлатилгач, матбаачилар иш берувчиларнинг линотипга хизмат кўрсатиш учун аёлларни (эркакларга қараганда камроқ ҳақ тўлашлари мумкин бўлган) ёлламаслигини таъминладилар ва буни табиатан аёллар бўлгани билан асосладилар. бундай асбоб-ускуналарни бошқариш ва босма бизнесни амалга оширишга қодир эмас. Бироқ, кейинчалик, ёзув машинкаларининг тарқалиши билан, айнан аёллар ёзувчи сифатида оммавий ишлай бошладилар ва бу борада уларнинг ёзиш қобилиятига шубҳа йўқ эди. 1970-йилларда компютер териш линотип ўрнини эгаллаганида, бу соҳани ҳам аёллар бошқарган[9]. Ғарб жамиятларида аёллар табиий равишда технологияни бошқаришга қодир эмас деган кенг тарқалган тушунча Иккинчи Жаҳон уруши даврида, ишлаб чиқаришда эркакларнинг ўрнини аёллар оммавий равишда эгаллаганида йўқолди[10]. Бошқа томондан, баъзи тадқиқотчилар таъкидлаганидек, аёлларнинг самарали меҳнатга табиий яроқсизлиги ғояси ҳеч қачон уйдан ташқаридаги ишларни уй ишлари билан бирлаштирган ишчи синф аёлларига тааллуқли эмас[11].

Гендер стереотиплари ва илмий билимлар

Гендер фарқлари узоқ вақтдан бери турли фан соҳалари олимларининг эътиборини тортди. Узоқ вақт давомида гендер фарқларини ўрганувчи тадқиқотчиларнинг асосий мақсади гендер стереотиплари учун илмий далилларни топиш ва шу билан мавжуд гендер ролларини ишончли асослаш эди[12]. Бироқ, умуман олганда, бу мақсадга эришилмади: кўпгина тадқиқотлар эркаклар ва аёллар ўртасидаги фарқлардан кўра кўпроқ ўхшашликларни топади ва аниқланган кичик фарқлар кўпинча аниқ ижтимоий хусусиятга эга. Масалан, эркаклар, аёллардан фарқли ўлароқ — ўзларининг гендер ролларига тўлиқ мос равишда — улар ўзларини жуда эмпатик деб ҳисобламайдилар, аммо физиологик ва юз реакцияларининг ўлчовлари эркаклар ва аёллар ўртасидаги тўғридан-тўғри эмпатик реакцияларда қандай фарқ йўқлигини кўрсатади. . Бошқа тадқиқотлар шуни кўрсатадики, эркаклар ҳам худди аёллар каби тез-тез ғазаб, қайғу ва қўрқувни бошдан кечиришади, лекин кўпинча ғазабни ифодалайди ва бошқа салбий ҳис-туйғуларни бостиради, аёллар эса, аксинча, ғазабни бостиради, қайғу ва қўрқувни ифодалайди[13].

Манбалар

  1. ↑ БЕЛАРУСИЙА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТ\ПРАВОВИЕ ГАРАНТИИ И РЕАЛИЗАЦИЯ ПРИНЦИПОВ ГЕНДЕРНОГО РАВЕНСТВА\Практическоэ пособиэ\Минск\Издателский сентр БГУ\2018
  2. ↑ Пол/Гендер: справ. пособиэ для юристов. Минск, 2004. С. 11.
  3. ↑ Словар гендерних терминов [Электронний ресурс] / под ред. А. А. Денисовой; Регио-налная общэственная организация „Восток-Запад: Женскиэ Инновационниэ Проэкти“. Режим доступа: ҳттп://www.оwл.ру/гендер/индех.ҳтм. Дата доступа: 09.10.2017; Гендерноэ равенство в сфере висшего образования: пути и средства достижения / И. Н. Кандричина [и др.]; науч. ред.: В. Г. Шадурский, Л. С. Лукина. Минск: Юнипак, 2016. С. 6.
  4. ↑ Гендер муносабатлар назарияси ва амалиётига кириш\Тошкент 2007-йил
  5. ↑ Штилева, Л.В. Фактор пола в образовании: тендерний подход и анализ. -М: ПЕРСЕ, 2008. -С. 283-287.
  6. ↑ Алешина Ю. Е. Проблеми усвоэния ролей мужчини и женщини. -М: Вопроси психологии, 1989. — С. 5
  7. ↑ Wиллиамс, Ж. Э., Бест, Д. Л. Меасуринг сех стереотйпес: А мултинатион студй. — Саге Публиcатионс, 1990.
  8. ↑ Wиллиамс, Ж. Э., Бест, Д. Л. Меасуринг сех стереотйпес: А мултинатион студй. — Саге Публиcатионс, 1990.
  9. ↑ Лорбер, Ж. Сепарате анд нот эқуал: тҳе гендеред дивисион оф паид wорк // Парадохес оф гендер. — Яле Университй Пресс, 1994. — ИСБН 9780300064971
  10. ↑ Лорбер, Ж. Сепарате анд нот эқуал: тҳе гендеред дивисион оф паид wорк // Парадохес оф гендер. — Яле Университй Пресс, 1994. — ИСБН 9780300064971
  11. ↑ Ҳоокс, Белл Ретҳинкинг тҳе Натуре оф Wорк // Феминист Тҳеорй: Фром Маргин то Cентер. — Плуто Пресс, 2000. — ИСБН 9780745316635
  12. ↑ Бёрн Шон Гендерная психология = Тҳе Соcиал Псйчологй оф Гендер. — СПб: Прайм-Еврознак, 2002.
  13. ↑ Бёрн Шон Гендерная психология = Тҳе Соcиал Псйчологй оф Гендер. — СПб: Прайм-Еврознак, 2002.