Генерал-полковник — генераллар таркибидаги ҳарбий унвон. Дунёнинг бир қатор давлатларида амалда. Адлия хизматидаги 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси унвонига тенг.

Ўзбекистонда ушбу ҳарбий унвон Армия генерали унвонидан қуйироқ, Генерал-лейтенант унвонидан юқорироқ туради. Божхона, ички ишлар вазирлиги (ИИВ), давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ), миллий гвардия (МГ) ва фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) хизматидагилар учун энг олий ҳарбий унвон ҳисобланади[1].

Ўзбекистонда
  1. Рустам Аҳмедов, Мудофаа вазири (1992—1997)
  2. Ҳикматилла Турсунов, Мудофаа вазири (1997—2000)
  3. Рустам Иноятов, Миллий хавфсизлик хизмати раиси (1995—2018)
  4. Тўлқин Қосимов, Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари (2000—2003)
  5. Қобул Бердиев, Мудофаа вазири (2008—2017)
  6. Зокир Алматов, Ички ишлар вазири (1991-2006)
  7. Баҳодир Тошматов, Миллий гвардия қўмондони (2017—2020)
  8. Баҳодир Қурбонов, Давлат хавфсизлик хизмати раиси (2024-йилдан—ҳозиргача)

Манбалар