Генералиссимус (лотинча, генералиссимус — энг олий) — баъзи мамлакатлар қуролли кучларидаги олий ҳарбий унвон. Дастлаб 1569-йил Франсияда жорий этилган. Россияда генералиссимус унвон сифатида Пётр И томонидан жорий этилган (1716). А. Д. Меншиков (1717), А. В. Суворов (1799) ва бошқалар шу унвонга сазовор бўлишган. Собиқ Иттифоқса генералиссимус унвони 1940 йил таъсис этилган ва фақат И. В. Сталинга берилган. ХХ асрда Испанияда Ф. Франко, Хитойда Чан-Кайши, КХДРда Ким Ир Сен ва бошқаларнинг генералиссимус унвони бўлган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил