Gennadiy Lebedev
Геннадий Федорович Лебедев (1940-йил 12-май, Туркман ССР, Ашхобод — 2014-йил 10-май Ўзбекистон, Тошкент) — совет велосипедчиси. 1965-йилги Жаҳон велопойгасининг шахсий ва жамоавий баҳслардаги ғолиби. СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси.
| Геннадий Лебедев | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуд пайтидаги исми | Геннадий Федорович Лебедев |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
12-май 1940-йил Ашхобод, СССР |
| Вафот санаси |
10-май 2014-йил (73 ёш) Тошкент, Ўзбекистон |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Йўл велосипеди (шоссе) |
| Медаллар | |
|
| |

Биографияси
Геннадий Федорович Лебедев 1963-йилда Жаҳон пойгасининг 13-босқичида ғолиб бўлган[1].
Велопойгачи 1964-йил Жаҳон чемпионати пойгасида жамоа билан иштирок этиб, 9-ўринни эгаллаган (Чампионнац ду Монде 1964. Cонтре-ла-монтре пар éқуипе Ҳоммес. лес-спорц. инфо. 2013-йил 22-сентабрда асл нусхадан архивланган).
Лебедев 1965-йилда умумий ҳамда жамоавий ҳисобда Жаҳон пойгаси (бу даврда спортчи 10-босқичда ҳам ғолиб чиқиб[1][2], спринт ҳисобида ҳам пешқадам бўлган) ва Югославия турининг икки босқич ғолиби бўлган[3]. Пойгачининг мазкур йилда кўрсатган ажойиб спорт ютуқлари учун унга ,,Халқаро тоифадаги СССР спорт устаси" фахрий унвони берилган, шунингдек, "Шон-шараф белгиси" ордени билан тақдирланган.
Геннадий Федорович шунингдек, 1966-йилдаги СССР терма жамоаси таркибида навбатдаги Бутунжаҳон велоспорт пойгасининг умумжамоа ҳисобидаги ғолиби бўлган.
Пойгачи Лебедев Армия марказий спорт клуби жамоасида ўйнаган ва ,,СССР Қуролли Кучлари чемпионати"нинг бир неча бор ғолиби бўлишига мушарраф бўлган.
Спортчи фаолиятини якунлагандан сўнг Туркистон ҳарбий округининг Армия спорт клубини (11-сонли СКА) бошқарган. Подполковник Лебедев Тошкентда яшаган.
Ютуқлари
1963-йил
Жаҳон велопойгаси
13-босқич ғолиби.
1964-йил
Жаҳон чемпионати жамоавий пойгасида
9-ўрин (Олизаренко, Петров ва Вяравас).
1965-йил
Жаҳон велопойгаси
1 — Умумий тасниф
1 — Умумий тасниф
10-босқич ғолиби.
Югославия тури
5-Тактик ва техник талаблар (ТТТ) ва 10-босқич ғолиби.
1966-йил
Жаҳон велопойгаси
1- жамоа таснифи
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Детаиллиэрте Фриэденсфаҳрт-Статистикен (Станд 06 Април 2009)“. 2009-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 22-май.
- ↑ „История развития культурной жизни в Талгаре“ (2008-йил 24-октябр). 2008-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-декабр.
- ↑ Рéсултац релевéс данс л’аннуаире Вело 1966