Иккинчи жаҳон уруши даврида яҳудийларнинг геноциди

Геноцид (юнонча: γένος [генос] — уруғ, қабила ва лотинча: cаэдо — ўлдираман) — халқаро жиноятларнинг бир тури: ирқи, миллати, дини, этник таркибига кўра, аҳоли гуруҳларини ёппасига ёки қисман жисмонан қириб юборишга қаратилган ҳаракат. БМТ Бош Ассамблеясининг геноцид жиноятларининг олдини олиш ва уларни амалга оширганлиги учун жазолаш тўғрисидаги конвенсиясига (1948) кўра, геноцид қаттиқ қораланади, айбдор шахсларга нисбатан халқаро жиноий жавобгарлик белгиланади. Бунда мазкур шахсларнинг ижтимоий мавқеи, геноцид тинчлик ёки уруш вақтида содир этилганлиги ҳисобга олинмайди. Конвенсияни имзолаган давлатлар ўз ҳудудларида геноцидни амалга оширувчи ва унга ундовчи шахсларни жазолаш бўйича ҳуқуқий меъёрларни ишлаб чиқиш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар. Ирқий камситишнинг барча шаклларини йўқ қилиш тўғрисидаги БМТ конвенсиясида (1965) ҳам геноцид қаттиқ қораланади. Иккинчи жаҳон уруши даврида гитлерчилар Германиясининг яҳудий миллатига мансуб аҳоли (тахминан 12 млн. киши)ни оммавий қирғин этиши (қаранг Фашизм), Пол Пот ва Иенг Сари тўдасининг Кампучия халқига қарши ваҳшиёна жиноятлари (улар оқибатида 3 млн. киши йўқ қилиб юборилди) ва ҳоказолар геноциднинг энг ашаддий кўриниши ҳисобланади.

Яна қаранг

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил