Genrix (Fransiya qirollari)
Генрих (Ҳенри) — Франсия кироллари. Энг машҳурлари:
Генрих ИИ (1519.31.3, Сен-Жерменан Ле—1559.10.7, Париж) — қирол (1547-йилдан). Валуа сулоласидан. "Алангали палата"ни таъсис этган (1547). Генрих ИИ қўшинлари 1552-йил Мес, Тул, Верден ("Муқаддас Рим империяси"даги епископликлар)ни эгаллашган. Италия уруши (1494—1559)га якун ясаган, КатоКамбрезия сулҳини имзолаган (1559).
Генрих ИИИ (1551.19.9, Фонтенбло — 1589.2.8, Сен-Клу) - қирол (1574-йилдан). Валуа сулоласининг сўнгги вакили. Генрих Наваррский ва Гизлар билан кураш олиб борган. 1588-йил майда Париждаги халқ қўзғолони ("Баррикадалар куни") туфайли Шартрга қочган. Қўзғолончи парижликлар Генрих ИИИ ни тахтдан ағдарилган деб эълон қилганлар. Генрих ИИИ Генрих Наваррский билан келишиб у билан Парижга юриш қилган. Гизлар тарафдори бўлган роҳиб томонидан ўлдирилган.
Генрих ИВ (1553.13.12, По, Беарн -1610.14.5, Париж) — қирол (1588-йилдан, расман 1594-йилдан). Бурбонлар сулоласининг биринчи вакили. Антуан Бурбоннинг уғли. 1562-йилдан Наварра қироли Генрих Наваррскийил Диний урушлар даврида гугенотлар раҳбари. 1593-йил католик динини қабул қилгандан сўнг, 1594-йил Париж уни қирол деб тан олган. Генрих ИВ 1598-йил Нант эдиктини эълон қилган. Унинг олиб борган сиёсати абсолютизмни мустаҳкамлашга хизмат қилди. Католик мутаассиб Раваляк томонидан ўлдирилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |