Генуя (италянча: Генова [ˈдʒɛːнова], лиг. Zena [ˈзеːна], лотинча: Генуа, Иануа) — Италия шимолидаги шаҳар, Лигурия денгизининг Генуя қўлтиғи соҳилида. Генуя провинсиясининг маъмурий маркази, Лигурия вилоятидаги энг катта шаҳар. Аҳолиси 700 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Маъмурий жиҳатдан йўлдош шаҳарлари билан бирга Катта Генуя деб аталади. Генуя милоддан аввалги И асрда лигурлар турар жойи бўлган, ИИИ асрда римликлар босиб олган. ХВИ асрдан Испания, сўнгра Австрия қўл остида. 1805 йилда Франиияга қўшиб олинган. 1815 йилдан Сардиния қироллиги таркибида. Генуя мамлакатнинг йирик порти ва муқим саноат марказларидан. Италия шимолидаги саноат раёнлари ташқи савдо алоқаларини Генуя орқали олиб боради. Мамлакатдаги барча экспорт ва импортнинг 1/5 қисми Генуядан ўтади (юк ортиш ва тушириш йилига қарийб 50 млн. т). Генуя орқали четдан кўпроқ нефт, кўмир, темир, пахта толаси, ёғоч-тахта, дон келтирилади; четга тайёр саноат маҳсулотлари чиқарилади. Генуя йўловчилар ташиладиган йирик порт, темир йўл, автомобил ва ҳаво йўллари тугуни. Халқаро аэропорт бор. Катта Генуяда Италиядаги йирик кемасозлик, самолёцозлик, авиация ва кема моторлари, турбиналар, қозонлар ишлаб чиқариш, локомотивсозлик, тракторсозлик, электр ускуналари, ҳарбий саноат, аниқ механика, металлургия ва нефтни қайта ишлаш саноатлари жойлашган. Тўқимачилик, жут, кимё, озиқовқат ва б. саноат корхоналари ҳам бор. Шаҳарда бир неча иссиқлик электр маркази, университет (ХВ аср), олий ўқув юртлари, Нафис санъат академияси, Шаҳар музейи (1892 йилдан), суратлар галереяси, опера ва драма театрлари ва б. ишлаб турибди. Генуяга туристлар кўп келади.

Генуя

Меъморий ёдгорликлари кўп, жумладан Сантамария ди Кастелло черкови (ХИ аср), Сан-Лоренсо собори (ХИ аср), ХВИ—ХВИИ асрларда қурилган саройлар ва б. бор. Генуя Христофор Колумбнинг ватани.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил