Geoffrey Blainey
Геоффрей Норман Блаиней, АC, ФАҲА, ФАССА (1930-йил 11-мартда туғилган) - Австралиялик тарихчи, академик, энг машҳур, таниқли муаллиф ва шарҳловчи.
Блаиней Австралиянинг иқтисодий ва ижтимоий тарихи, жумладан,„Масофа зулми“ ҳақидаги нуфузли асарлари билан машҳур[1]. Геоффрей Блаиней 40 дан ортиқ китобларни, жумладан, дунё ва христианликларнинг кенг кўламдаги тарихини нашр этган. Блаиней тез-тез газеталарда ва телевизорда пайдо бўлган[2][3][4].
Блаиней 20 йилдан ортиқ вақт давомида Мелбурн университетида иқтисодий тарих ва тарих кафедраси мудири бўлган[2]. 1980-йилларда Гарвард университетида Австралия тадқиқотлари профессори бўлган[3] ва 1988-йилда инсоният манфаати учун билимларни тарқатишдаги ажойиб ютуқлари учун Британия мукофотига сазовор бўлган биринчи тарихчи ва 2000-йилда Австралия ордени билан тақдирланган[5].
Блаиней бир вақтлар Грем Девисон томонидан „Энг самарали, кенг қамровли, ихтирочи ва 1980 ва 1990-йилларда Австралиянинг энг баҳсли тарихчилари“ деб та’рифланган[6]. Австралия Кенгаши, Балларат университети, Австралия-Хитой Кенгаши, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Адабий Жамғармаси ва Австралия уруши ёдгорлиги раиси ва а’зоси бўлган[2] . У Федерациянинг юз йиллиги бўйича Миллий Кенгашга раислик қилган[2].
Блаиней Австралиянинг энг нуфузли Австралияликларининг рўйхатига киритилган[7][8][9]. Миллий Труст Блаинейни Австралиянинг „Тирик хазиналаридан“ бири сифатида рўйхатга олади[10]. Блаиней хайрия органлари кенгашларида, жумладан, Ян Поттер жамғармаси (1991-2014) ва 1993-йилдан бери Карлик жамғармаси Труст кенгашларида ишлаган.
Ҳаёти
Блаиней Мелбурнда туғилган ва Wеслей коллежи[11] ва Мелбурн университетида ўқишдан аввал Виктория шаҳарларида тарбияланган.Университетда ўқиётганда Квинис коллежида ўқиган ва Мелбурн университети талабалар иттифоқининг Фарраго газетаси муҳаррири бўлган.
Ўқишни тугатгандан сўнг, Блаиней мустақил равишда ёзувчилик билан шуғулланади ва Қуээнстаундаги Лелл тоғ-кон ва темир йўл компаниясининг тарихини ўрганиш ва ёзиш учун Тасманиядаги Лелл тоғ-кон майдонига саёҳат қилди. Натижада нашр этилган „Тҳе Пеакс оф Лелл“ (1954) китоби чоп этилди[12]. Кейин ўзининг университетининг тарихини ёзди[13][14].
Блаиней 40 дан ортиқ китобларни нашр этган[15], жумладан, унинг юқори э’тирофга сазовор бўлган „Дунёнинг қисқа тарихи“. Унинг асарлари спорт ва маҳаллий тарихдан тортиб, „Масофа зулми“ асарида Британиянинг Австралияга жойлашиши сабабларини талқин қилиши, „Уруш сабаблари“ (1973) асарида икки асрдан ортиқ инсоний низоларни қамраб олган, „Катта арра“ асарида 1750-йилдан бери Ғарб жамиятидаги оптимизм ва пессимизмни ўрганади, ва унинг „Христианликнинг қисқача тарихи“ (2011) асарида христианликларнинг тарихини ўрганади.Шунингдек, дунё ва ХХ асрнинг бошланғич тарихи ҳақида ҳам ёзган.
Геоффрей янги кашфиётлар ва стипендияларни ҳисобга олиш учун ўзининг олдинги муваффақиятларини қайта кўриб чиқди. „Кўчманчиларнинг ғалабаси ва ярим ютилган ер“, „Австралия халқининг ҳикояси“ 1-жилд, „Қадимги Австралиянинг юксалиши ва қулаши ва Австралия халқининг ҳикояси“ 2-жилди Янги Австралиянинг юксалиши ва ривожланиши сифатида қайта кўриб чиқилди.
Ўз фаолияти давомида Блаиней газеталар ва телевидение учун ҳам мақолалар ёзган.
Академияси
1961-йилда у Мелбурн университетида иқтисод тарихидан дарс беришни бошлади, 1968-йилда профессор этиб тайинланди ва 1977-йилда тарих бўйича Эрнест Скотт кафедраси бўлди[1]. 1982-йилда у Мелбурн сан’ат факултети декани этиб тайинланди. 1994-йилдан 1998-йилгача Блаиней Балларат университети ректори бўлган[16]. Блаиней Гарвард университетига Австралия тадқиқотлари бўйича ташриф буюрган профессор[3].
Академик соҳада у 1960-йилларнинг бошларида Мелбурн университети матбуоти кенгашида, 1970-йилларнинг бошларида Иқтисодиёт факултети деканининг ўринбосари, 1971-йилдан 1989-йилгача Мелбурн университети Қиролича коллежи кенгаши президенти ва 1977-йилдан 1989-йилгача Ҳаркнесс стипендияси учун миллий танлов қўмитасида ишлаган (1983-89-йилларда раис)[17].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 "Геоффрей Блаиней". Энcйcлопедиа Британниcа Онлине. 7 Марч 2021. ҳттпс://www.британниcа.cом/биограпҳй/Геоффрей-Блаиней.<!--->
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Профессор Геоффрей Блаиней“. ББC Энтертаинмент. 2013-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 22-апрел.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „Профессор Геоффрей Блаиней АC“. Аустралиан оф тҳе Еар Ҳоноур ролл. 2022-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-феврал.
- ↑ „А Шорт Ҳисторй оф Чристианитй – Геоффрей Блаиней (Пенгуин Гроуп)“. Приме Министер'с Литерарй Аwардс 2012 шортлисц. Аустралиан Оффиcе фор тҳе Арц. 2013-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Аwард Cитатион“. Приме Министер анд Cабинет – Аустралиан Ҳоноурс Сеарч Фаcилитй (2000). 2019-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-сентябр.
- ↑ Дависон, Граэме (2003). "Блаиней, Геоффрей Норман (1930–)". Тҳе Охфорд Cомпанион то Аустралиан Ҳисторй. Охфорд Университй Пресс. п. 74. ИСБН 9780191735165. ҳттпс://www.охфордреференcе.cом/виэw/10.1093/аcреф/9780195515039.001.0001/аcреф-9780195515039-э-183?рскей=урБЙзП&ресулт=1.<!--->
- ↑ „Тҳе мост инфлуэнтиал Аустралианс“. Сйдней Морнинг Ҳералд (2001-йил 22-январ). 2020-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-июл.
- ↑ Тҳе Буллетин, Сйдней, 26 Жуне 2006 „Тҳе Буллетин'с топ 100 – Репринт“. Сйдней Морнинг Ҳералд (2006-йил 27-июн). 2018-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ "Аустралиа'с 100 Ливинг Натионал Треасурес", Натионал Труст оф НСW, 1997, 2004, 2012 „Геоффрей Блаиней“. АустЛит (2017-йил 10-январ). 2021-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-июл.
- ↑ "Оур Ливинг Треасурес" (Wайбаcк Мачине сайтида 14 Новембер 2013 санасида архивланган), Тҳе Аге, 18 Новембер 2003.
- ↑ „Қуээн'с Cоллеге анд Wеслей Cоллеге“ (эн-АУ). Қуээн'с Cоллеге (2020-йил 14-октябр). Қаралди: 2024-йил 28-апрел.
- ↑ Ст. Давид'с Парк Публишинг ин Ҳобарт аcқуиред тҳе ригҳц фром Мелбоурне Университй Пресс ин 1993 анд продуcед тwо море эдитионс, тҳе ласт оф wҳич солд оут ин 2011. Сеэ 1993 эдитион фор фулл детаилс.
- ↑ „Анн Блаиней“. Wиллй Лит Фест (2020-йил 12-сентябр). 2020-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-сентябр.
- ↑ „Анн Блаиней“ (эн). Блаcк Инc. (2009-йил 31-март). 2021-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-июл.
- ↑ „Геоффрей Блаиней“. Пенгуин Боокс Аустралиа. 2020-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-сентябр.
- ↑ Wиcкҳам, Доротҳй „Профессор Эмеритус Геоффрей Блаиней (1930–); Ҳисториан анд аутҳор; Фоундатион Чанcеллор оф тҳе Университй оф Балларат“. УБ Ҳоноур Ролл. Федератион Университй (2005-йил 1-ноябр). 2006-йил 14-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-апрел.
- ↑ Wҳўс Wҳо ин Аустралиа, 2013, п. 287
˞