Географик атлас — географик хариталарнинг умумий дастур асосида албом шаклида тайёрланадиган системали тўплами. Географик атласнинг дастлабки туплами мил. ИИ асрда Клавдий Птолемей томонидан яратилган. Хоразмий бошчилигида олимлар Ер меридиани ёйини ўлчаганлар, халифа Маъмун (813— 833)нинг кўрсатмасига биноан бир крича хариталар (мас, „Дунё харитаси“) тузилган. Х асрда араб географлари ал-Истахрий ва Ибн Ҳавқал томонидан яратилган 21 харитадан иборат „Ислом атласи“ деб аталувчи тупламда мусулмон олами тасвирланган. Географик атласлар ХВ аср охиридан, Буюк географик кашфиётлар Ер ҳақидаги тассаввурларини кенгайтириб, мустамлакачилик натижасида савдо ва денгизда сузиш равнақ топгандан кейин географик хариталарга катта эҳтиёж туғилгач, кенг тарқала бошлади. Атлас харитаграфиясининг ривожланишига фламанд Авраам Ортелий (1527—98), Герард Меркатор (1512—94) ва б. салмоқли ҳисса қўшган. „Атлас“ термини дастлаб 1595-йил географик хариталар тўпламига нисбатан ишлатилган. Термин Ливиянинг афсонавий подшоҳи Атлас номидан олинган, кейинчалик бу ном оммалашиб кетган. ХВИ аср охирида биринчи марта атласлар махсус вазифани бажариш учун нашр этилган (мас, Л. Вагенернинг 2 жилдли денгиз навигация хариталари тўплами, 1584—85). Уша вақтдан кўп жилдли катта бичимли географик атласлар нашр қилина бошланди. Географик атласлар тузиш ХВИИ асрда Нидерландияда ривож топди. Семён Ремезов 1701-йил тузган „Сибир чизма китоби“ни руслар биринчи рус географик атлас деб ҳисоблайдилар. ХВИИИ асрда Париж, Петербург ва Берлин Фанлар академиясида географик атласлар тузиш етакчи уринни эгаллади. ХИХ асрдан мавзули (тематик) атласлар пайдо бўлди. Ўзбекистон ҳудуди тасвирланган дастлабки хариталарнинг тўлиқ нусхалари 1914-йилда нашр этилган „Россиянинг Осиё қисми атласи“да берилган. Ҳозирги географик атласларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улардаги хариталар ўзаро уйғунликда бўлиб бир-бирини тўлдиради.

Географик атласлар ғоятда хилма-хил. Қанча ҳудудни қамраши (дунё, айрим мамлакатлар, вилоятларнинг атласлари), мазмуни (умумий географик хариталар, мавзули хариталарнинг соҳа атласлари, мас, геологик, иқлим, қишлоқ хўжалиги атласлари), вазифаси (илмий маълумотномали, Ўлкашунослик, ўқув, туристик, йўл атласлари ва ҳоказо) билан фарқ қилади.

Географик атласлар ўлчами ҳам ҳар хил: катта атласлардан (1928-йил нашр этилган Миср атласи) чўнтак атласларигача бор. Нашр этилган муҳим географик атласлар орасида Дунёнинг катта совет атласи (1937—40), Дунё атласи (уч жилдли, 1954), Денгиз атласи, Дунё халқлари атласи (1964), Географик кашфиётлар тарихи ва тадқиқотлари атласи (1959), Антарктида атласи (1-жилд, 1966), Оксфорд иқтисодий атласи (1965), Европада Чехословакия (1935 ва 1966), Италия (1940), Белгия (1949), Дания (1949) ва б., Африкада — Миср (1928), Гана (1949), Марокаш (1955), Осиёда — Ҳиндистон (1957, дастлабки нашри), Исроил (1956-64) ва б., АҚШда Меер атласлари (1911), Канада (1957), Бразилия (1966) атласлари ва б.нинг аҳамияти катта. 1963-йил Ўзбекистон атласи, 1980—81 йилларда Ўрта Осиё республикалари ичида биринчи бўлиб, ўзбек ва рус тилларида Ўзбекистон уқув атласи, 1982—85 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси География бўлими томонидан 2 жилдли Ўзбекистон Республикаси илмий маълумотномали атласи нашр қилинди. Атласнинг 1-жилдида Ўзбекистоннинг табиий шароити ва ресурелари (геологияси, иқлими, сув ресурелари, тупроғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси) акс эттирилган. Биринчи марта экологияга оид, башорат қилиш ва баҳолаш хариталари берилди. Атласнинг 2-жилдида аҳоли, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, ўрта ва олий таълим, соғлиқни сақлаш, рекреация, маданият ва ҳар бир иқтисодий географик раён ва б. хариталар ўз аксини топган. Тошкент ш.нинг 2000 йиллик юбилейига 1983-йил Тошкент географик атлас яратилди. 1984-йил Ўзбекистон Ер тузиш лойиҳа институти томонидан Ўзбекистон Агросаноат комплекси албоми нашр этилди. Ўзбекистоннинг пахтачилик (1985), тиббиёт-географик (1987) атласлари тузилди. 1999-йил ўзбек ва рус тилларида ўқувчилар учун Ўзбекистон Республикасининг географик атласи нашр этилди.

Лд.:Салишев К. А., Географические атласи (Итоги науки. Картографический сб., 1-3, М., 1964-68); Мирзалиев Т., Мухитдинов Ш. М., Базарбаев А., Атласное картографирование в Ўзбекистане, Т., 1990.

Турғунбой Мирзалиев.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил