Географик мажмуа - барча табиат компонентлари (тоғ жинси, релеф, иқлим, ер ости ва ер усти сувлари, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси) ўзаро қонуний узвий алоқада ва акс таъсирда бўлиб турадиган, муайян макон ва замонда уйғунлашган табиий ҳосила. Обектив мавжуд регионал ва зонал таксономик бирликлар (географик қобиқ, қитъа (қуруқлик), океан (сув муҳити), ёритилиш ва иқлим минтақалари, табиат зоналари, ўлка, раён, ландшафт, жой типи, фация) Географик маҳмуа. Энг йирик Географик мажмуа географик қобиқ бўлса, энг кичиги фация ҳисобланади. Географик мажмуалар ўзаро ва унинг компонентлари ўртасида модда ва энергия доимо алмашиниб туради. Географик мажмуа (ландшафт)нинг бирорта компоненти узгарса, бошқа компонентлари ҳам ўзгаради, сифат ва миқдор жиҳатдан янги Географик мажмуа шаклланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил