Geografik qobiq
Географик қобиқ, ландшафт қобиғи, эпигеосфера — Ернинг литосфера, гидросфера, атмосфера ва биосфералар ўзаро туташадиган ва бир-бирига таъсир этадиган қобиғи. Географик қобиқнинг таркиби ва тузилиши жуда мураккаб. Унинг юқориги ва пастки чегаралари ҳам шартлидир. Атмосферада географик қобиқ стратопауза бо'йлаб ўтади деб ҳисоблайдилар, чунки Ер юзасининг атмосфера жараёнларига бўлган иссиқлик таъсири шу чегарагача давом этиб, литосферада эса гипергенез области қуйи қисмигача боради. географик қобиқ бутун гидросферани, Ер пўстининг юқори қаватини ва атмосферанинг қуйи қисми (25–30 км қалинликдаги қатлам)ни ўз ичига олади. Географик қобиқнинг энг қалин қисми 40 км га яқин.
Географик қобиқнинг Ердаги бошқа қобиқлардан фарқи: географик қобиқ Ердаги ва космосдаги жараёнлар таъсирида шаклланади; литосфера, атмосфера туташиб, ўзаро таъсир этиб туради — турли хил эркин энергияларга ниҳоятда бой, унда моддаларнинг барча агрегат ҳолати учрайди; Қуёшдан келадиган иссиқлик тўпланади; инсоният жамияти мавжуд.
Ер пўстини ташкил этадиган тог жинслари релеф билан бирга, ҳаво массалари, сув, тупроқ қатлами ва биоценозлар, қутбий кенгликларда ва баланд тоғлик жойларда тўпланган музликлар географик қобиқнинг асосий моддий компонентларидир. Гравитацион энергия, сайёранинг ички иссиқлиги, Қуёшнинг нур энергияси ва космик нурлар энергияси эса асосий энергетик компонентларидир.
Географик қобиқ қуйидаги муҳим хусусиятларга эга: 1) таркибий қисмлари ўртасида бетўхтов модда ва энергия алмашиниши туфайли географик қобиқ яхлит бир бутунни ташкил этади; 2) моддалар (улар билан боғлиқ ҳолда энергия) айланма ҳаракат қилиб туради. Табиатда моддаларнинг айланиб юриши турлича: улардан баъзилари механик ҳаракатлардир (атмосфера сиркуляцияси, денгиз оқимлари), бошқаларида модданинг агрегат ҳолати ўзгаради, учинчиларида унинг кимёвий таркиби ҳам ўзгаради (биологик айланма ҳаракат); 3)ритмиклик, яъни жараён ва ҳодисаларнинг вақт ўтиши билан такрорланиши. Бу, асосан, астрономик ва геологик сабабларга боғлиқ. Суткалик (кун ва туннинг алмашиниши), йиллик (йил фаслларининг ўзгариши), аср ичида (мас, ҳар 25—50-йилда) иқдим, музлик, кўл сатҳи, дарёлардаги сув миқдори ва б.нинг такрорий ўзгариб туриши, асрдан кўп (мас, ҳар 1800—1900-йилларда ва салқинсернам иқлимли даврнинг қуруқ ва иссиқ иқлимли давр билан алмашиб туриши), геологик ритмлар (каледон, герсин, алп тоғ ҳосил бўлиш босқичларидан ҳар бирининг 200—240 млн. йил давом этиши) ва ҳоказо ритмлар фарқ қилинади; 4) экзоген ва эндоген кучларнинг ўзаро таъсири остида географик қобиқнииг яхлит система сифатида бетухтов ривожланиши; 5) Ернинг шакли ва Қуёш энергиясининг Ер юзасида тақсимланишидан келиб чиқадиган зоналлик ҳамда регионаллик хусусияти.
Г. к.ни табиий география ўрганади. Географик қобиқ ғоясига дастлаб П. И. Броунов (1910) ва Р. И. Аболин (1914) ёндашди. Географик қобиқ терминини А. А. Григорев (1932-йилдан) асослади.
Фотихкамол Ғуломов.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |