географик қутблар (А1, А2) ва магнит қутблар (Б1, Б2)

Географик қутблар (Шимолий қутб ва Жанубий қутб) — Ер айланишидан ҳосил бўлган хаёлий ўқнинг Ер юзаси билан кесишган нуқталари. Географик қутбларда Ер меридианларининг ҳаммаси туташади. Унда одатдаги дунёда томонлари йўқ, кун ва тун алмашинмайди. У ерда Қуёш ярим йил чиқмайди ва ярим йил ботмайди (қаранг Қутб тунива Ҳутбкуни). Географик қутблар нуқтаси Ер юзасида мураккаб зтри чизиқ бўйлаб силжиб юради, яъни томонлари 26 м бўлган квадрат ичида ўз ҳолатини ўзгартириб туради. Ер шаклининг шарга деярли ўхшаш бўлгани туфайли, қутбларга Қуёш нури ётиқ (23 ʻ/2° дан юқори бўлмайди) тушади, натижада географик қутблар атрофида жуда кенг майдоннинг иқлими совуқ, кучли шамол ва изғиринлар бўлади. Шимолий географик қутблар Шимолий Муз океанининг муз билан қопланган суви устида жойлашган. Шимолий географик қутблар (89°55’ ш. к.)га биринчи бўлиб америкалик қутбшунос Р. Пири (1909 йил 6 апрел) етиб борган. Жанубий географик қутблар (88°23’ ж. к.) Антарктида материгининг Тинч океан соҳилига яқин муз қоплами устидадир, биринчи бўлиб унга норвегиялик тадқиқотчи Р. Амундсен (1911 йил 14 декабр) борган.

Яна қ.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил