Леафлет кутубхонаси кўпинча геоинформатика соҳасида веб-хариталарни ишлаб чиқиш учун ишлатилади.

Геоинформатика — асосан информатика ва техник география соҳаларига мансуб илмий йўналиш[1][2]. У иловаларни дастурлаш, фазовий маълумотлар базаси ҳамда Ер юзи, Ер ости ва бошқа самовий жисмлар билан боғлиқ бўлган обектлар ва фазо-вақт ҳодисаларини таҳлил қилишга қаратилган. Ушбу соҳа Ер ҳақидаги фанлар, шунингдек, уларга дахлдор бўлган илмий ва муҳандислик тармоқларининг эҳтиёжларини қондириш учун фазовий маълумотларни моделлаштирадиган ва таҳлил қиладиган дастурий таъминотлар ҳамда веб-хизматларни ишлаб чиқади. Ушбу термин кўпинча геоматика атамаси билан синоним сифатида ўрин алмашиниб ишлатилади, бироқ улар мутқало бир хил нарсани англатмайди. Геоматика соҳаси ҳам геодезияни, ҳам геоинформатикани ўз ичига қамраб олувчи кенг қамровли фан бўлиб, у анча кенгроқ миқёсга эга.

Умумий тавсиф

Кенг маънода геоинформатикани „мураккаб илмий муаммоларни ҳал қилиш учун компютер технологиялари мутахассислари ҳамда Ер ҳақидаги фанлар олимлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган турли хил саъй-ҳаракатлар“ деб тушуниш мумкин[3]. Аниқроқ техник нуқтаи назардан эса, геоинформатикага „фазовий маълумотларнинг тузилиши ва характери, уларни тўплаш, таснифлаш ва сифатини аниқлаш, сақлаш, қайта ишлаш, тасвирлаш ва тарқатиш, шунингдек, ушбу маълумотлардан мақбул даражада фойдаланишни таъминлаш учун зарур бўлган инфратузилма билан шуғулланадиган фан ва технология“[4] ёки „геомаълумотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, ишлаб чиқариш, тақдим этиш ва тарқатиш билан шуғулланадиган санъат, фан ёки технология“ дея таъриф берилган[5]. 2010-йиллардан бошлаб маълумотлар илми ва сунъий интеллектнинг жадал ривожланиши натижасида геоинформатика соҳаси киберинфратузилма экотизимининг энг сўнгги методологиялари ҳамда техник ютуқларини ҳам ўзига сингдирди[6][7].

Геоинформатиканинг асосини фазовий маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва визуаллаштириш жараёнларини қўллаб-қувватловчи технологиялар ташкил этади. Ҳам геоматика, ҳам геоинформатика геодезия ва картографиянинг назарий ҳамда амалий асосларига таянади ва уларни ўз ичига олади. География ва Ер ҳақидаги фанлар географик ахборот тизимлари (ГИС) томонидан таҳлил қилинадиган масофадан туриб маълумот олиш[8], аэрофотосуратларни визуал интерпретация қилиш ҳамда веб-майнинг орқали олинган рақамли фазовий маълумотларга тобора кўпроқ таянмоқда[9]. Геоинформатика гео-фазовий таҳлил ва моделлаштириш, гео-фазовий маълумотлар базаларини яратиш, ахборот тизимларини лойиҳалаш, инсон ва компютер ўртасидаги ўзаро таъсир ҳамда симли ва симсиз тармоқ технологияларини ўзида бирлаштиради. Геоинформатика геомаълумотларни таҳлил қилишда гео-ҳисоблаш ва гео-визуаллаштириш усулларидан фойдаланади.

Геоинформатика билан боғлиқ соҳаларга қуйидагилар киради:

Илмий тадқиқотлар

Ушбу соҳадаги тадқиқотлар глобал ва маҳаллий экология, энергетика ҳамда хавфсизлик дастурларини қўллаб-қувватлаш учун хизмат қилади. „Оак Ридге Натионал Лабораторй“ таркибидаги Географик ахборот илми ва технологиялари гуруҳи турли ҳукумат департаментлари ва агентликлари, жумладан, АҚШ Энергетика вазирлиги томонидан молиялаштирилади. Ҳозирги вақтда бу гуруҳ АҚШ Энергетика вазирлиги миллий лабароториялар тизими таркибида ушбу соҳадаги илғор назария ва амалий тадқиқотларга ихтисослашган ягона тузилма ҳисобланади. Бугунги кунда геоинформатика йўналишларини қамраб олган ҳамда информатика, ахборот технологиялари, дастурий муҳандислик, биогеография, география, табиатни муҳофаза қилиш, архитектура, фазовий таҳлил ва мустаҳкамловчи таълим соҳаларини ўз ичига олган кўплаб фанлараро тадқиқотлар мавжуд.

Манбалар

  1. ↑ Белло, Инноcент Э. (Оcтобер 2023). "Cритиcал Иссуэс ин тҳе Метҳодс оф Дата Cоллеcтион ин Геоинформатиcс анд Энвиронментал Сcиэнcес". Интернатионал Жоурнал оф Соcиал Сcиэнcес анд Манагемент Ресеарч 9 (8): 18–28. дои:10.56201/ижссмр.в9.но8.2023.пг18.28. 
  2. ↑ Краwcзйк, Артур (9 Новембер 2022). "Пропосал оф Редефинитион оф тҳе Термс Геоматиcс анд Геоинформатиcс он тҳе Басис оф Терминологиcал Постулатес". ИСПРС Интернатионал Жоурнал оф Гео-Информатион 11 (11): Краwcзйк. дои:10.3390/ижги11110557. 
  3. ↑ Г.Р. Келлер, C. Бару, эдс. (2011) Геоинформатиcс: Cйберинфраструcтуре фор тҳе Солид Эартҳ Сcиэнcес, Cамбридге Университй Пресс, 1ст эдитион, 593пп.
  4. ↑ П.Л.Н. Ражу, Фундаменталс оф Геограпҳиc Информатион Сйстемс
  5. ↑ Эҳлерс, М. (2008). "Геоинформатиcс анд дигитал эартҳ инитиативес: А Герман перспеcтиве". Интернатионал Жоурнал оф Дигитал Эартҳ 1 (1): 17–30. дои:10.1080/17538940701781975. 
  6. ↑ Реcент Адванcемент ин Геоинформатиcс анд Дата Сcиэнcе, 2023. ДОИ:10.1130/СПЕ558. ИСБН 978-0-8137-2558-1. 
  7. ↑ З. Сун, Н. Cристеа, П. Ривас, эдс. (2023) Артифиcиал Интеллигенcе ин Эартҳ Сcиэнcе, Элсевиэр, ИСБН 9780323917377
  8. ↑ Боулоуcос анд Броwн, ИТC Cоурсес ин Ремоте Сенсинг, ГИС анд Пҳотограмметрй
  9. ↑ Аннамораднежад, Р.; Аннамораднежад, И.; Сафаррад, Т.; Ҳабиби, Ж. „Усинг Wеб Мининг ин тҳе Аналйсис оф Ҳоусинг Приcес: А Cасе студй оф Теҳран“, . 2019 5тҳ Интернатионал Cонференcе он Wеб Ресеарч (ИCWР), 2019-04-20 — 55–60-бет. ДОИ:10.1109/ИCWР.2019.8765250. ИСБН 978-1-7281-1431-6. 

Ҳаволалар