Геоиқтисодиёт – давлатнинг халқаро майдонда иқтисодий стратегия ва тактикасини шакллантирадиган амалий фаолиятини ўрганадиган фан тармоғи. Геоиқтисодиёт геосиёсат билан узвий боғлиқ. Геоиқтисодиёт аниқ бир шароитларда сиёсий, географик, иқтисодий, ҳарбий, экологик ва бошқа омиллар уйғунлигини таҳлил қилиш орқали халқнинг турмуш даражаси, мамлакатнинг ишлаб чиқариш потенсиали, стратегик захиралар, бошқа давлатлар билан иқтисодий алоқалар каби иқтисодий омилларни устивор ўрганади. Шунингдек, демографик ва экологик омиллар (аҳоли таркиби ва зичлиги, унинг ўсиш суръатлари, Ер сайёрасининг чекланган ресурсларига демографик босим, хом ашё захираларининг камайиши ва бошқалар)ни тадқиқ тгиш ҳам геоиқтисодиёт фани предметига киради. Бу жами омилларнинг амал қилиши ва таъсири мамлакатнинг географик ҳолати, унинг табиий ресурслари ва иқлим шароитлари билан боғлиқ ҳолда ўрганилади.

Мамлакат тараққиёти эҳтиёжлари ва миллий-давлат манфаатларига жавоб берадиган стратегияни ишлаб чиқишда гсосиёсий ва геоиқтисодий омиллар ҳисобга олинади. Геоиқтисодий сиёсатдаги асоеий масала жаҳон бозорларида миллин иқтисодиётнинг рақобатбардошлилигини оширишга имкон бсрадиган шароитлар яратишдан давлатнинг манфаатдорлиги ҳисобланади.

„Геоиқтисодиёт“ атамаси биринчи марта АҚШда 1980-йиллар охирида идмий муомалага киритилли. Бу тушунчанинг „геосиесий иқтисодиёт“, „халқаро сиёсий иқтисод“, „сиссий-иқтисодий гсография“ ва бошқа таърифлари ҳам бор.

Биринчи геоиқтисодий тадқиқотлар 1920—1930 йилда Япония ва Германияда пайдо бўлди ва бу тадқиқотлар шу мамлакатларнинг ҳукмрон доиралари томонидан ўз ҳаётий макопини кенгайтириш ва жаҳонга ҳукмронлик даъволарини асослашга хизмат қилди. 1970-йилларда буюк икки давлат – СССР ва АҚСҲ ўртасидаги ўзаро зиддиятларнинг кучайиши геоиқтисодиётнинг кейинги ривожланишида янги босқич очди. Бу даврда геоиқтисодиёт савдо урушлари, бозорлар учун кураш; капитал ва кишиларнинг мамлакатлараро кўчиши билан боғлиқ бўлган тўсиқтар; ҳарбий сарф-харажатлар кжининг ўсиши; бюджет тақчиллиги; инфляция ва бошқа муаммолар билан шуғулланди. Геоиқтисодиёт ўрганадиган муам-молар доираси ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар, марказ ва чекка ҳудудлар ўртасидаги зиддиятларни ҳам қамради. Мустамлакачиликдан озод бўлган давлатлар янги жаҳон иқтисодий тартибини шакллантиришга ҳара-кат қилдилар. Улар ривожланган мамлакатлар билан ўз муносабатларида туб ўзгаришларни амалга ошириш тўғрисида кўпдан-кўп таклифлар билан чиқдилар. Бу таклифларда ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий ўсишини жадалдаштириш ва ресурсларни жаҳон хўжалигининг чекка ҳудудлари фойдасига қайта тақсимлаш масалалари кун тартибига қўйилди.

„Совуқ уруш“нинг тугаши, собиқ Иттифоқнинг инқирози билан 1990-йиллар бошларида геосиссий ва геоиқтисодий кучлар нисбатлари ва жойлашуви тубдан ўзгарди, жаҳонда икки қутблиликдан кўп қутбли дунё сари ҳаракат бошланди. Ҳозирги даврда АҚСҲ ҳамон энг қудратли давлат бўлиб қолаётган шароитларда жаҳон иқтисодий ривожланишининг асосий йўналиши кўпдан-кўп иқтисодий марказларнинг юзага ксли-шидап, жаҳон иқтисодий тизимининг полииентризмга ўтишидан ва айни пайтда янги геоиқтисодий зиддиятларнинг юзага келишидан (мас, Каспий дспгизи нсфти масаласида Озарбайжон, Козогистон, Эрон, АҚСҲ, Туркия ман-фаатлари тўқнашуви) иборат. Экспертларнинг маълумотлари бўйича ХХИ асрда жаҳон иқтисодий тизими 6 асосий марказ – АҚСҲ, Европа, Хитой, Япония, Россия, Ҳиндистон, шунингдек, кўпгина ўрта ва кичик давлатлардан ташкил топади.

Жаҳон иқтисодиётидаги бу йўпалишга гаъсир кўрсатадиган муҳим геоиқтисодий омил – глобаллашув жараёнларидир. Миллий иқтисодиёглар ўртасида ўзаро алоқадорлик ва боғдиқликнинг кучайиши, хўжалик интеграцияси иқтисодий тараққиётнинг турли босқичларида кўплаб давлатлар ва минтақаларни турли даражадаги жадалликда сивилизация тараққистининг умумий оқимига тортади. Уларнинг сони тобора ортиб боради. Кўпгина мамдакатларда иқтисодий ва сиёсий ҳаётда юз бераётгап эркинликлар ягона жаҳон иқтисодий, ахборот, коммуникацион ва маданий маконнинг шаклланиши имкониятларини очади.

Геоиқтисодиётда ҳукуматлар билан бир қаторда, трансмиллий корпорация (ТМК) ва трансмиллий банклар (ТМБ), халқаро молиявий ташкилсгглар фаолияти ҳам муҳим рол ўйнайди. ТМК ва ТМБ – бир томондан илғор технологиялар, бошқарув, ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг янги шаклларининг қарор топишита, мамлакат иқтисодий ривожланиши суръатлари ва даражасини кўтаришга ёрдам беради. Иккинчи томондан, улар кўпинча бу мамлакатларнинг ривожланишида номутаносиоликни кучайтиради, чунки улар биринчи навбатда, асосан, чет эл капитали ва ташқи бозорга мўлжалланган айрим тармоқлар ва корхоналарни ривожлантиришга ёрдам кўрсатади.

ХХИ аср бошида Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш стратегиясини шакллантириш унинг геосиёсий ва гео-иқтисодий манфаатларига асосланади. Геоиқтисодий муаммоларни ҳал қилишда қўшни мамлакатлар билан мустаҳкам иқтисодий интеграция биринчи даражали аҳамият касб этади. Шунингдек, Европа ва Осиёдаги мамлакатлар билан ташқи иқтисодий ва ташқи савдо алоқаларини янада ривожлантириш, Ўзбекистоннинг тўла қуқуқли аъзо сифатида Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириши ҳам муҳим ўринда туради (яна қаранг: Марказий Осиё ҳамкорлиги ташкилоти, Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти).

Адабиёт

  • Каримов И. Ўзбекистон ХХИ аср бўсагасида. Хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шарглари иа тараққиёт кафолатлари, Т., 1997.

Шарафиддин Қобилов.