Геолог ҳайкали — Ўзбекистондаги маданий меърос обекти. Монументал сан’ат ёдгорлиги. Обект даври: 1978-йил. Навоий вилоятининг Хатирчи туманида жойлашган. Обект манзили: “Лангар” МФЙ. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ: Давлат мулки. Навоий вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2019-йил 4-октабрда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган — давлат муҳофазасига олинган[1][2]. 1922 йилдан бошлаб, Нурота тог’ тизмалари ва Оқтог’ни о’рганиш учун геология қидирув гуруҳлари бу ерга кела бошлайди. Ана шу йили геология ташкилотининг О’рта Осиё бо’лими қидирув гуруҳи томонидан изланишлар жараёнида илк бор Лангарда молибден ма’дани борлиги аниқланади. Тог’ жинсларига ёпишиб турган қимматбаҳо хомашё геологияқидирув ишлари жонланиб кетишига асосий сабаб бо’лади. Конда молибдендан ташқари гранит, оҳактошва минераллар борлиги аниқланади.

Унинг захиралари кони саноат миқиёсида ишга туширишга етарли, деган қарорга келингач, 1935-1939 йилларда Лангар конини тадқиқ этиш ишларига о’збек олими Ҳабиб Муҳаммедович Абдуллаев бошчилик қилади. Олим 1939 йилда «О’збекистондаги волфрам-молибден Лангар конининг геологик тузилиши, минерологик таркиби ва генезиси» мавзусида номзодлик диссертасиясини муваффақиятли ёқлайди.

Лангар қо’рг’онининг пайдо бо’лиши ко’п жиҳатдан мазкур о’збек олимининг са’й-ҳаракати билан бог’лиқ. Шу боис, бугунги кунда Лангарда мазкур олимнинг ҳайкали о’рнатилган.

Геолог ҳайкалида Ҳабиб Муҳаммедович Абдуллаев образи шакллантирилган. Геолог ҳайкали 1978 йил ҳайкалторош Сафармурод Камолбоев томонидан ишланган.

Обектнинг о’зига хос жиҳатлари ва аналоглардан фарқлари ушбу ҳайкал ранги сариқ бо’либ, ҳайкалнинг о’лчамлари катта ва тог’нинг тепа қисмида жойлашганлигидир.

Манбалар