Geolog stadioni
| Жойи | Қарши, Ўзбекистон |
|---|---|
| Қачон очилган | 1983-йил |
| Қачон таъмирланган | 1993, 1995, 2011, 2020-йиллари |
| Эгаси | Севинч футбол клуби |
| Оператор | Ўзбекистон Футбол Федерацияси |
| Юзаси | табиий чим |
| Ҳажми | 11.000 (футбол) |
| Майдон ўлчами | 112м х 72м |
| Майдон эгалари | |
| Севинч футбол клуби | |
Геолог стадиони — Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Геолог МФЙда жойлашган кўп мақсадли стадион бўлиб, ҳозирги вақтда ушбу стадиондан асосан футбол спорти ўтказилиб келинади. Стадион ПФC Севинч футбол жамоасининг уй стадиони ҳисобланади[1].
Стадион тарихи
Қарши шаҳрида жойлашган „Геолог“ стадиони 1983-йил 1-майда ташкил этилган бўлиб, ушбу мажмуода эркаклар ва аёллар фитнес заллари, сузиш сув ҳавзаси ҳамда соҳил футболи (пляж футболи) ўйнаш учун қумли майдон ҳам бор.
Тавсифи
„Севинч“ аёллар футбол жамоаси Ўзбекистон Олий лигасидаги уй ўйинларини „Геолог“ стадионида ўтқазади. „Геолог“ стадиони 1983-йил 1-май санасида очилган. Стадион ўз бағрига 11.000 минг муҳлисни сиғдира олади. Стадион ўлчами 105 х 68 метрни ташкил этади. „Геолог“ стадиони 1993-йил, 1995-йил, 2011-йиллар қайта таъмирдан ўтқазилган. 2020-йил 26-май „Севинч“ аёллар футбол клуби машғуллотлар базасида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Стадион чими табиий. Манзил: Насаф кўчаси, 5-уй[2].
Геолог стадиони
| Адресс | Насаф кўчаси, 5-уй. |
| Телефон | +998909982880 |
| Фойдаланишга топширилган вақти | 1983-йил |
| Майдон ўлчами | 105 х 68 метр |
| Томошабинлар сиғими | 11.000 |
| Секторлар сони | 20 |
| Меҳмонлар сектори | 5-сектор |
| Майдон қопламаси | „Спортмастер“ (Дания) |
| Ёритиш мосламаси | 1200 люкс |
Мусобақалар
Асосан Геолог стадионида Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ва кубок ўйинларига мезбонлик қилади. 2015-йил 16—23-апрел кунлари илк маротаба Ўзбекистон суперкубоги ўйинлари ўтазилди. Биринчи ўйин 16-апрел куни Бекобод шаҳрида ўтқазилди ва ўйин 0:3 ҳисобида Севинч фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи ўйин 23-апрелкуни Қарши шаҳри Геолог стадионида ўтқазилди ва ўйин 1:1 ҳисобида якунланди ва голларни 20 дақиқада Зебо Жўраэва (Севинч), 22-дақиқада Мохигул Икромова (Металлург W) киритишди. Икки ўйин натижасига кўра Севинч „Металлург W“ (Бекобод) жамоасини 4-1 ҳисобида мағлуб этиб суперкубок соҳиби бўлди[3].
Яна қаранг
Манбалар
Ҳаволалар
- Жаҳон стадионларида стадион ҳақида маълумот (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-05-14 санасида архивланган)