Геологик ёш — қандайдир геологик ҳодиса (тоғ жинслари қатламларининг ҳосил бўлиши, денгизнинг босиб кириши, бир турдаги жонзотларининг қирилиб кетиши, лаваларнинг қуюлиши, интрузияларнинг ёриб кириши ва ҳоказо)дан кейин ўтган вақт. Минг ва млн. йиллар билан ўлчанади.

Мутлақ ва нисбий Г. ё. ажратилади. Мутлақ Г. ё. — тоғ жинслари ёшининг вақтнинг мутлақ бирлигида ифодаланиши; минераллар таркибидаги радиоактив элементлар (уран, торий, калий, рубидий ва б.)нинг парчаланишини ўрганиш асосида ҳисоблаб чиқилади. Одатда, млн. йил ҳисобида ўлчанади. Термин шартли равишда ишлатилади, чунки олинган рақамлар "мутлақ" эмас ва энг кам хато ±5% билан берилади.

Нисбий Г.ё. — тоғжинслариникесимда бир-бирига нисбатан ўзаро жойлашишига кўра аниқланади. Кичик бурчак билан энкайган қатламларнинг остидагиси қад., ўстидагиси ёш ҳисобланади. Бирбиридан узоқда жойлашган чўкинди тоғ жинслари қатламларини солиштириб умумий стратиграфия шкаласи тузилган. Қатламларда топилган тошқотган ҳайвонот ва ўсимликлар қодсиғини таҳлил қилиб жинслар умумий шкалага таққосланади, яъни нисбий Г. ё. аниқланади (яна қ. Геохронология).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил