Geometrik akustika
Геометрик акустика - акустиканинг товуш нурлари ҳақидаги тасаввурлар асосида товуш тарқалишини ўрганадиган бўлими. Асосан товуш нури траекторияси ва тўлқин сирти силжишини аниқлаш билан шуғулланади. Нурларнинг энг оддий кўриниши, яъни тўғри чизиклар бир жинсли муҳитларда кузатилади. Г. а. қонунлари геометрик оптика (мас, ёруғликнинг қайтиш ва синиш) қонунлари кабидир. Г. а. усуллари акустиканинг барча бўлимлари (молекуляр акустика, товуш акустикаси, гидроакустика, меъморлик акустикаси ва ҳоказо) масалаларини ҳал қилишга татбиқ этилади. Г. а. қонунлари асосида товушни бир жинсли бўлмаган муҳитлар (денгиз, атмосфера)да тарқалишининг тақрибий назариясини яратиш мумкин.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |