Geometrik almashtirish
Геометрик алмаштириш— тўғри чизиқ, текислик ёки фазони ўзаро бир қийматли акслантириш; маълум қонуният ва қоидаларга асосан берилган фигурадан янги фигура ҳосил қилиш. Масалан, ўқ симметрияси ёки марказий симметрия — энг оддий Г. а. Уни қуйидагича таърифлаш ҳам мумкин. Маълум қоида асосида текисликнинг ҳар бир М нуқтасига шу текисликдаги аниқ Аф нуқта мос келтирилса, текисликдаги нуқталарни алмаштириш йўли аниқданган ёки қисқача, алмаштириш берилган дейилади ва бу рамзий тарзда қуйидагича кўрсатилади: ф(М)=М\ Бундаги М’ нуқта М нуқтанинг образи (акси), М нукта эса М’ нуқтанинг про-образи (асли) дейилади, / рамзи алмаштиришнинг нимадан иборатлигини кўрсатади. М’ нуқтанинг вазияти М нуқтанинг вазиятига боғлиқ бўлгани учун Аф нуқта М нуқтанинг аргумента, М нукта эса Аф нуқтанинг функсияси дейилади. Фигуралар аналитик усулда ҳам алмаштирилиши мумкин. Геометрияда ҳар бир нуқтанинг про-образи биттагина нукта бўлган образларни ҳосил қилувчи Г. а.лар муҳим. Бундай Г. а., одатда, ўзаро бир қийматли алмаштириш дейилади. Геометрияда учрайдиган ҳамма ўзаро бир қийматли алмаштиришлар ичида ҳаракат деб аталувчи Г. а. муҳим ўрин тутади (ҳар қандай икки М ва Н нуктани туташтирадиган алмашинувчи фигуранинг МН кесмаси шу нуқталарнинг образлари М’ ва Н’ ни туташтирувчи кесмага тенг бўлса, бундай алмаштириш ҳаракат деб аталади). Геометрияда айрим алмаштиришлар билан бир қаторда Г. а.лар тўплами ҳам аҳамиятли. Булардан группа деб аталган тўпламлар яна ҳам муҳимроқ. Г. а.лар геометриянинг етакчи ва самарали йўналишларидан бири ҳисобланади. Сабиров шоҳзод 94 334 33 11
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |