Геометрик услуб (санъатда) — юнон санъати тараққиётининг илк босқичлари (мил. ав. ИХ—ВИИИ асрлар)даги бадиий услуб. Айниқса ваза рассомлиги, қисман майда шакллар ҳайкалтарошлиги, глиптика ва амалий безак санъати (идишлар, қуроллар ва б.)да юксак даражага кўтарилган. Нақшлар (айлана, бурма, хоч, учбурчак ва б.) аниқ ва қатий, услубнинг ривожланган даврида (Дипилион вазалари, мил. ав. ВИИИ аср) одам қиёфаси содда, соф геометрик шаклларда тасвирланган. Заргарлик буюмларидаги кичик бўртма тасвирлар ва ҳайкалчалар ҳам шу услубда тайёрланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил