Геометрик ясашлар - геометрик фигураларни маълум асбоблар ёки воситалар ёрдамида ясаш ҳақидаги таълимот. Г.я. масаласи асосан тўғри чизиқлар, кўпбурчаклар, айланалар ва б.ни ясашдан иборат. Булар асбоб ва воситалар (масалан, чизғич, сиркул, гўния, бир томонли чизғич ва ҳоказо) ёрдамида бажарилади. Г.я., одатда, текисликда ва фазода ясаш усулларига бўлинади. Текисликда Г.я. билан Н. Н. Лобачевский шуғулланган. Фазода геометрик ясашлар чизма геометрия усуллари билан боғлиқ. Текисликда ҳам, фазода ҳам Г. я. маълум аксиомаларга, бошқача айтганда, ясалиши жиҳатидан жуда содда бўлган элементар масалаларга келтирилади. Геометрик ясашаларнинг асосий усуллари: нуқталарнинг геометрик ўрнини топиш, геометрик алмаштиришлар, жумладан, гомотетия усули, ўхшашлик усули, алгебраик усул.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил