Георг Георгинович Исаев (1934-йил 15-июн, Самарқанд — 2013-йил 9-январ, Москва) — ўзбекистонлик давлат ва хўжалик арбоби. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи (1994) ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлигида хизмат кўрсатган энергетик (2003) фахрий унвонлари соҳиби.

Георг Георгинович Исаев
Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати вазирининг биринчи ўринбосари
Мансаб даври
1989-йил 16-октябр – 1993-йил 27-январгача
ЎзССР қурилиш материаллари саноати вазири
Мансаб даври
1981-йил 21-декабр – 1989-йил 1-январгача
Ҳукумат бошлиғи Нармахонмади Худойбердиев
Ғайрат Қодиров
Ўтмишдоши Михаил Мухортов
Вориси Ином Искандаров
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 15-июн 1934-йил
Самарқанд, Ўзбекистон ССР
Вафоти 9-январ 2013-йил(2013-01-09)
(78 ёшда)
Москва, Россия
Сиёсий партияси КПСС
Мукофотлари
Mehnat shuhrati ordeni
Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan quruvchi

Ҳаёти

Георг Георгинович Исаев 1934-йил 15-июнда Самарқанд шаҳрида темирйўл хизматчиси Георгин Беглярович Исаев (1887–1958) ва онколог-шифокор Муза Александровна Ходзко (1913–2006) оиласида туғилган.

Меҳнат фаолиятини 1957-йилда „Локомотив” спорт жамиятида электрик сифатида бошлаган. Кейинчалик муҳандис, Ўзбекистон ССР Маданият вазирлиги газета-журнал комбинати қурилиши дирексияси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

1960-йилда Бутуниттифоқ сиртқи энергетика институтини тамомлагач, СССР энергетика ва электрлаштириш вазирлиги тизимида ишлаган. У катта муҳандис, ишлаб чиқариш-техник бўлим бошлиғи ўринбосари, навбатчи муҳандис, Тошкент ГРЕС директорининг капитал қурилиш бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 1964-йилдан КПСС а’зоси бўлган.

1966-йилда „Ўзбекгидроэнергоқурилиш” трести тизимида иш бошлаган. Дастлаб қурилаётган корхоналар бирлашган дирексияси бошлиғи этиб тасдиқланган. 1971–1975-йилларда „Энергостройиндустрия” ишлаб чиқариш бирлашмасига раҳбарлик қилган. 1975-йилда Чорвоқ ГЕС қурилиши бошқармасига, 1979-йилда эса „Ўзбекгидроэнергоқурилиш” трестига раҳбар бўлган. Унинг раҳбарлигида Ўрта Чирчиқ ГЕСлари каскадида фаол ишлар олиб борилган: Чорвоқ гидроузели қурилиши „а’ло” баҳо билан якунланган (1977), Хўжакент ГЕСи (1976) ва Ғазалкент ГЕСи (1981) қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Георг Исаев Ўзбекистон ССР Олий Советининг 10- ва 11-чақириқлари депутати этиб Арнасой сайлов округидан сайланган. 1981-йилда Тошкент вилоят партия қўмитаси а’зоси бўлган. 1986-йилдан Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси а’золигига номзод бўлган[1].

1981-йилдан 1989-йилгача Ўзбекистон ССР Қурилиш материаллари саноати вазири лавозимида ишлаган. Шундан сўнг биринчи вазир ўринбосари лавозимига ўтган. 1993-йилда лавозимини тарк этиб, яна „Ўзбекгидроэнергоқурилиш” трестига, кейинчалик очиқ аксиядорлик жамиятига раҳбарлик қилган.

2006-йилда меҳнат фаолиятини якунлаб, нафақага чиққан.

Ҳаётининг сўнгги йилларида оиласи билан Москвада яшаган. 2013-йил 9-январда миокард инфарктидан вафот этган.

Спорт фаолияти

Ёшлигида спорт билан шуғулланган, Самарқанд кечки ёшлар спорт мактаби мусобақаларида самбо ва оғир атлетика бўйича қатнашган. Кейинчалик асосий э’тиборини оғир атлетикага қаратган. Ўзбекистон ССР қишки спартакиадасида, шунингдек, „Локомотив” ва „Наука” спорт жамиятлари мусобақаларида иштирок этган. Оғир атлетика бўйича спорт устаси унвонига эга бўлган[2]. 1978-йилда Ўзбекистон ССР оғир атлетика бўйича республика тоифасидаги спорт ҳаками унвонини олган. 1970–1992-йилларда Республика оғир атлетика федерацияси раиси лавозимида ишлаган[3].

Оиласи

Биринчи никоҳидан Муза исмли қизи бўлган. Иккинчи никоҳидан икки қизи — Татяна ва Елена туғилган.

Мукофотлари ва фахрий унвонлари

Ўзбекистон

# Мукофот/фахрий унвон Санаси
1 Меҳнат шуҳрати ордени[4] 26.08.2003
2 Ўзбекистон энергетикаси фахрийси 1993
3 Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи 15.09.1994

Совет Иттифоқи

# Мукофот Санаси
1 „Меҳнат Қизил байроқ“ ордени 11.04.1978
2 „Меҳнатда ўрнак кўрсатганлик учун” медали 20.04.1971
3 „Жамоат тартибини сақлашдаги а’ло хизмати учун” медали 14.11.1977
4 „Меҳнат фахрийси” медали 12.03.1985

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги

# Фахрий унвон Санаси
1 МДҲда хизмат кўрсатган энергетик[5] 10.10.2003

Манбалар

  1. ↑ ХХИ съезд Коммунистической партии Узбекистана, 30 янв. – 1 февр. 1986 г.: Стеногр. отчет.. Ташкент: Узбекистон, 1987 — 304-бет. 
  2. ↑ Паков А. В. Тяжёлая атлетика в Узбекистане: (ист. очерк). Ташкент: Изд-во им. Ибн Сины, 1991 — 14-бет. ИСБН ИСБН 5-638-00560-9. 
  3. ↑ СПОРТ — Спортивный раздел ЗиёНЕТ. „Тяжелая атлетика“.
  4. ↑ „Выпуск №167 (25106) | Правда Востока“.
  5. ↑ Электроэнергетический Совет Содружества Независимых Государств. Исполнительный комитет. „Список специалистов-энергетиков, которым присвоено почетное звание "Заслуженный энергетик СНГ"“.

Ҳаволалар