Georg Sarkisyan
ГЕОРГИЙ ПАВЛОВИCҲ САРКИСЙАНС
Профессор, юридик фанлар доктори Георгий Павлович Саркисянс
1925-йилда 4-августда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати-арман.
Георгий Павлович Саркисянс 1933-1943-йилларда ўрта мактабни Тошкент шаҳрида ўқиган. Мактаб даврининг сўнгги йилларида иккинчи жаҳон уруши бошланганлиги сабабли, бир пайтда ҳам ўқиб, ҳам 84-сонли авиация заводида иш бошлаган, кечки пайтда эса 54-сонли ҳарбий қисмнинг қурилиш-монтаж ишларида ишлаган.
1943-йилда Тошкент давлат университетининг юридик факултетига ўқишга кириб, 1947-йилларда мазкур факултетни а’ло баҳоларда тамомлаган.
1947-йилдан 1951-йилгача Тошкент шаҳар прокуратурасида мас’ул лавозимларда, Куйбишев туманида терговчи, прокурор катта ёрдамчиси каби лавозимларда ишлаган. Лекин илм соҳасига бўлган қизиқиш
Устоз–Георгий Павлович Саркисянсда педагогик фаолиятга қизиқишни уйғота бошлайди.
Натижада 1951-йилда Москва давлат университетининг юридик факултетининг аспирантура босқичида та’лим олиб, 1953-йилда юридик фанлар номзоди даражасини олиш учун “Жиноят процессида дастлабки терговнинг принсиплари” мавзусидаги номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилади.
Муваффақиятли ҳимоядан сўнг, ўзи таҳсил олган та’лим даргоҳи бўлмиш Тошкент давлат университетига қайтиб, ўқитувчи лавозимида қисқа фурсат ишлайди. Билимли, ғайратли ва шижоатли бўлган Георгий Павлович Саркисянс Республикада фаолият олиб борадиган раҳбарларнинг назарига тушиб, шу йилнинг ўзидаёқ раҳбарлик лавозимларига тайинлана бошлайди.
Жумладан, 1953-йилдан 1959-йилгача Ўз ССР Адлия вазирлигида бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи каби лавозимларда ишлайди.
Адлия вазирлигидаги турли мас’ул лавозимларда ишлаган бўлсада, барибир педагогик фаолиятдан узоқлашмади. 1957-1959-йилларда Тошкент
молия-иқтисодиёт институтида ўриндошлик асосида ҳам ўқитувчи бўлиб ишлаб келди.
1959-1961-йилларда Ўз ССР Министрлар Советида ҳам турли раҳбарлик лавозимларида ишлаб, илмий фаолият билан ҳам шуғулланишни давом эттирди, я’ни 1959-1960-йллардан Ўз ССР Олий партия мактабида катта ўқитувчи бўлиб ҳам ишлаб келган.
1961-1970-йилларда Тошкент давлат университетида, Ўзбекистон Фанлар Академиясида катта илмий ходим, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида кафедра профессори в.б. лавозимларида фаолият олиб борган.
1967-йилда Москвада “Жиноят процессида адвокат иштироки” номли юридик фанлар доктори илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Орадан 3 йил ўтиб, 1970-йилда профессор илмий унвонига сазовор бўлган.
1970-1991-йилгача Тошкент давлат университети Юридик факултетида Жиноят процесси кафедраси мудири лавозимида ишлаб келди.
1991-йилдан Юридик факултет негизидан мустақил алоҳида та’лим муассаси Тошкент давлат юридик институти ташкил этилади. 1991-1995-йилларда айнан Жиноят процесси кафедраси мудири лавозимида иш фаолиятини давом эттиради.
25 йил давомида айнан Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедрасига раҳбарлик қилиб келган.
Мустақиллик йилларида Георгий Павлович Саркисянс ЎзР ИИВ
Олий мактабида ҳам кафедра профессори лавозимида ташқи ўриндошлик асосида ҳам ишлаган.
Георгий Павлович Саркисянс хизмат сафарлари билан Венгрия, Франсия, Италия, Испания, Туркия, Филлиппин, Малайзия, Греция, Югославия, Болгария, Ветнам, Сингапур, Малта, Тунис, Монако каби давлатларда бўлиб, мазкур хорижий давлатларнинг қонунчилиги, юридик фа’н ва та’лимнинг амалий-назарий жиҳатлари қиёсий-ҳуқуқий ўрганилган, айнан қиёсий-ҳуқуқий билишнинг назарий жиҳатдан методологияларини ишлаб чиққан олимлардан бири Георгий Павлович Саркисянс ҳисобланади.
Георгий Павлович Саркисянс бир қанча мукофотлар ва совринлар соҳиби бўлган жумладан, 1989-йилда Ўз ССРда “Хизмат кўрсатган фан арбоби” медали билан тақдирланган.
Илмий-педагогик фаолияти давомида 300га яқин илмий асарлар ёзган (дарслик, ўқув қўлланма, монография, рисола ҳамда илмий мақолалар шулар жумласидан ҳисобланади).
Георгий Павлович Саркисянс илмий раҳбарлигида 30дан ортиқ номзодлик диссертациялари, 10га яқин докторлик диссертациялари ҳимоя қилинган.
Георгий Павлович Саркисянс 1959-йилда қабул қилинган Ўз ССР Жиноят-процессуал кодекси ва 1994-йилда Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг лойиҳасида ишчи гуруҳ таркибида бевосита иштирок этган.
Та’кидлаш керакки, “Судлар тўғрисида”, “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунларни қабул қилинишида ҳам айнан устознинг ўрни беқиёс бўлганлигини унутмаслигимиз лозим.
Устоз-олим Георгий Павлович Саркисянс 1999-йилда вафот этган, лекин устознинг хотираси қалбимизда мангу яшайди.
Тошкент давлат юридик университети,
Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси о`қитувчиси,
ю.ф.ф.д. (ПҳД)
Уралов Сарбон Сардорович
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |