Георге Баллас
Георге Чарлес Баллас Ср. (1925-йил 28-июн, Рустон – 2011-йил 25-июн, Ҳюстон) америкалик тадбиркор ва ихтирочи бўлган. У 1971-йилда Wеэд Эатер деб номланувчи биринчи ўт ўрувчи мосламани ихтиро қилган[1]. У баллерина Cоркй Балласнинг отаси ва профессионал раққос Марк Балласнинг бобоси ҳисобланади[2].
| Георге Баллас | |
|---|---|
| Георге Чарлес Баллас | |
| Таваллуди |
1925-йил 28-июн |
| Вафоти |
2011-йил 25-июн (85-ёш) |
| Фуқаролиги | америкалик |
| Касби | ихтирочи |
| Машҳур ишлари | Wеэд Эатер деб номланувчи мослама ихтирочиси |
| Турмуш ўртоғи | Мариа Маруланда (1951-йил турмуш қуришган) |
Ҳаёти
Баллас Луизиана штатининг Рустон шаҳрида туғилган. У Каролос („Чарлес“) Баллас ва Марианинг (нéэ Лймнаос) ўғли бўлган, улар юнон муҳожирлари бўлиб, ресторанда ишлаган[3]. Унинг Питер Баллас деган акаси ҳам бўлган.
У 1942-йил 17 ёшида яъни Иккинчи жаҳон уруши пайтида Америка Қўшма Штатлари армияси сафига қўшилган ва бомбардимончи бўлган[1]. Баллас кейинчалик Иккинчи Жаҳон уруши ва Корея урушида ҳам қатнашган.
Оиласи
У 1951-йилда келиб чиқиши испаниялик Мария Маруландага уйланган.
Унинг беш фарзанди бўлиб, баллерина Cоркй Баллас ҳам унинг фарзанди ҳисобланади.
Унинг набираси Марк Баллас „Данcинг wитҳ тҳе Старс“ шоусидаги машҳур чиқишлари билан танилган. Унинг яна олтита невараси бор.
Кашфиёти
Баллас автоматлаштирилган машина ювиш шохобчасидаги айланаётган чўткаларни кўрган пайтида унга Wеэд Эатер нинг ғояси келган. Ўз ғоясини синаб кўрган ва бу иш берган. Баъзи такомиллаштириш ишларидан сўнг, у ихтиросини бир нечта компанийларга сотган ва кейинчалик уларнинг барчаси бу ихтирони қўллаб қувватлашган. Биринчи йилги умумий савдо ҳажмига кўра сотувлар ярим миллион доллардан ошган. 1977-йилга келиб савдо ҳажми 80 миллион долларни ташкил этган ва Баллас кейинги йили ўзининг компаниясини Эмерсон Элеcтриc га сотган[4].