Георге Бооле (2-ноябр 1815, Линколн — 8-декабр 1864, Баллинтемпл, Корка графлиги, Ирландия) — инглиз математиги ва мантиқчиси. Математик мантиққа асос солган. Махсус математик маълумотга эга бўлмай, 1849-йилда математика профессор бўлган. "Мантиқнинг математик тахлили" (1847), "Мантиқий ҳисоблаш" (1848), "Тафаккур қонунларини текшириш" (1854) асарлари муаллифи. Алоҳида системалар (Бул алгебралари) Бооле номи билан аталган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил