George Enescu
Георге Энесcу (талаффузи: Жорже Энеску; 1881.19.8, ҳозирги Жорже Энеску, Руминия — 1955.4,5 Париж) — румин композитори, скрипкачи, дирижёр, педагог. Замонавий румин композиторлик мактаби асосчиси. Вена (1893) ва Париж (1899) консерваторияларини тугатган. Услуби миллий мусиқа (леутарлар ижоди) ҳамда Европа композиторлик санъати (айниқса, мусиқий романтизм ва импрессионизм) анъаналарининг уйғунлашувига асосланган. Ижодида инсоннинг қисмат устидан эришган ғалабаси ("Эдип" операси, 1936, ижоднинг чўққиси; 3 симфония, 1905—18; Камер симфония, 1954; сўнгги квартетлар, 1944—51 ва бошқалар), Ватан (миллий қуйларга асосланган "Румин поэмаси", 1897; 2 румин рапсодияси, 1901; скрипка ва фортепиано учун 3 сонатаси, 1906 ва бошқалар) ва бошқалар мавзулар ёрқин ифодасини топган. Э. №99 йилдан Европа ва Америка мамлакатларида гастролда бўлиб жаҳоннинг энг йирик скрипкачи ва дирижёрларидан бири сифатида шуҳрат қозонган. Улуғвор ва жўшқин ижро услуби мукаммал техникага асослаиган. Кенг қамровли репертуаридан мумтоз (Бах, Моцарт, Бетховен, Брамс ва бошқалар) ва замонавий (айниқса, франнуз), шунингдек, румин композиторлари асар лари ўрин олган. 1958-йилдан Бухарестда Э. номидаги Халқаро мусиқа фестивали ўтказилади.
| Георге Энесcу |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |