George Henry Prosser
Георге Ҳенрй Проссер (тахминан 1867-йил — 1941-йил 22-август) — Жанубий Австралиялик тадбиркор ва сиёсатчи.
Тарихи
Георге Проссер Гоулер-Риверда (Гаwлер Ривер) туғилган ва Гроте кўчасидаги мактабда (Гроте Стреэт счоол) таҳсил олган[1].
У 27 йил давомида Аделаида шаҳар кенгаши аъзоси ва 1933-йилда олдермен бўлган. 1907-йилдан 1912-йилгача Кенсингтон ва Норwоод шаҳарчаси мери лавозимида ишлаган. Шунингдек, Савдо палатаси (Чамбер оф Cоммерcе) аъзоси бўлиб, унинг президенти сифатида ҳам фаолият юритган. „Wаллароо-Моунт Лелл Фертилисерс Лтд.“ компанияси директори ҳамда 1931–1933-йилларда унинг раиси бўлган. Бундан ташқари, „Аделаиде Cемент“, „Wилкинсон & Cо., Лтд“ ҳамда „Элдер'с Трустеэ анд Эхеcутор Cо. Лтд.“ компаниялари бошқарув кенгаши аъзоси бўлган[2].
У 1921-йилдан 1933-йилгача Cентрал Дистриcт Но. 2 сайлов округидан Жанубий Австралия Қонунчилик кенгаши аъзоси бўлган.
У Маррятвилле боулинг клуби сардори (капитани) бўлган.
Оиласи
1893-йил 29-ноябрда у Эмалиа Роса „Эмилй“ Робинсонга уйланган. Уларнинг икки қизи бор эди:
- Гладйс Проссер (1894-йил 30-октябр) 1917-йил 6-июнда Чарлес Ашлей Фоале (1884–1938) билан турмуш қурган. Гладйс истеъдодли хонанда бўлган.
- Жойcе Проссер (1901-йил 22-декабр) 1926-йил 15-июлда Леслиэ Cаррингтон Маиден (БДС) билан турмуш қурган.
Уларнинг Маррятвилле, Нортҳумберланд кўчасида жойлашган „Ралстон“ ҳамда Ҳеатҳпоол, Станнингтон шоҳкўчаси 11-уйда жойлашган „Ралстон“ номли уйлари бўлган.
Манбалар
- ↑ „Оут амонг тҳе Пеопле.“ (1935-йил 15-феврал), с. 23. Қаралди: 2014-йил 11-ноябр.
- ↑ „Деатҳ оф Формер Cивиc Анд Бусинесс Леадер.“ (1941-йил 25-август), с. 5. Қаралди: 2014-йил 11-ноябр.