George Stigler
Георге Стиглер (1911-1991, Рентой шаҳри АҚСҲ) - америкалик иқтисодчи. Вашингтон штати университетни тугатган (1931), Чикаго университети доктори (1938). С. биринчилардан бўлиб формал микроиқтисодий назарияларда саноат ташкилотлари тўғрисидаги билимларни кенг қўллаш ғоясини илгари сурди. Реал бозор жараёнларини баҳрлашда рақобат ва монополиянинг классик моделларини қўллади. С. меқнат тақсимоти, саноат тузилмалари, бозорлар фаолияти, иқтисодиётни давлат томонидан тартиблашнинг сабаб ва оқибатлари муаммоларини чуқур тадқиқ этган. С. иқтисодий тафаккур тарихи соҳасида ҳам таникли олим. У Д. Рикардоцан АҚШнинг машҳур иқтисодчиси ва жамоат арбоби Ж. К. Гелбрейтгача бўлган иқтисодчи олимларнинг ғояларини таҳлил этган ва унинг бу тадқиқоти барча мутахассислар томонидан юқори баҳоланади. Нобел мукофоти лауреати (1982)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |