Георге Wҳиппле (Жорж Уипл) (1878.28.8 — 1976-йил, 2-январ) — америкалик врач-патолог. Яле университети (1900) ва Ж. Хопкинс университетини тугатган (1905). 1914-йилдан Калифорния университетида профессор Рочестер университети патология профессор (1921 — 55). Илмий фаолияти анемия, пигментлар алмашинуви, жигар ва меъда ости бези яллиғланишлари, сил ва паразитар касалликларга оид. Гемопоэзда жигарнинг аҳамиятини ва пернициоз анемияда жигар препаратларини қўллаш усулини кашф этган. Нобел мукофоти лауреати (1934; Ж. Р. Майнот ва У. Мёрфи билан ҳамкорликда)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил