Георгес-Лоуис Леcлерc (1753)

Георгес-Лоуис Леcлерc (талаффузи: Жорж-Луи Леклерк) ёки шунчаки Буффон (талаффузи: Бюффон) (1707-йил 7-сентабр, Монтбард — 1788-йил 16-март, Париж) — франсуз табиацҳуноси. Франсия академиясининг аъзоси (1753-йилдан). 1739-йилдан Париж Ботаника боғининг директори. 36 жилдли (1747—1788) асосий илмий асари „Табиат тарихи“да ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг бирлиги ҳақида фикр юритади. Буффон организмларни фақат системага солибгина қолмасдан, яшаб турган муҳит билан бирга ўрганиш керак, деган хулоса чиқарди. Геология соҳасида ернинг ривожланиш тарихи ҳақидаги назарияни яратди („Ер назарияси“ асари нашр этилган, 1749).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.