КЙУВЕ (Cувиэр) Жорж (1769.23.8, Монбеляр, Элзас — 1862.13.5, Париж) — франсуз табиацҳуноси. Париж Фанлар академияси (1796-йилдан) ва Франсия академияси (1818-йилдан) аъзоси, давлат арбоби. Кюве солиштирма анатомия, палеонтология ва ҳайвонот дунёси систематикаси билан шуғулланган. Кюве ҳайвонлар танаси, хусусан, нерв системаси тузилишининг ўхшашлиги асосида ҳайвонот дунёси шажараси тўғрисидаги таълимотни яратди. Органлар тузилишини ўрганишда солиштирма анатомик принсипни қўллади; коррелясия ҳодисасини очди, кўплаб қирилиб кетган ҳайвонларни тавсифлаб берди; зоологияга "тип" тушунчасини киритди. Кюве Ерда ҳаётнинг ривожланиши борасида ўзининг метафизик катастрофалар назариясини илгари сурди. Тирик табиатнинг ўзгариши тўғрисидаги Ж.Ламарк ва организмлар тузилишининг ўхшашлиги тўғрисидаги Сент-Илер таълимотларига қарши чиқди. Кюве ишлари эволюсион таълимотни яратиш учун асос бўлди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил