Georges Feydeau
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Георгес-Лéон-Жулес-Мариэ Фейдеау (8-декабр 1921-йил – 5-июн 1921-йил) – франсуз драматурги бўлиб, 1886–1914-йиллар орасида ёзилган комик асарлари билан машҳур.
| Георгес Фейдеау | |
|---|---|
|
Фейдеау 1899-йил | |
| Таваллуди |
1862-йил 8-декабр 1862-йил |
| Вафоти |
5-июн 1921-йил Париж |
| Касби | Драматург |
| Отаси | Эрнест-Аимé Фейдеау |
| Онаси | Лодзиа Богаслаwа |
Биографияси
Георгес Фейдеау унчалик бой бўлмаган оилада туғилган. Унинг отаси Эрнест-Аимé Фейдеау ёзувчи бўлиб, унинг биринчи романи „Фаннй“ бўлиб, унинг отасига машҳурлик олиб келган[1]. Георгес Фейдеаунинг онаси Лодзиа Богаслава 1838–1924-йилларда яшан бўлиб „Лéоcадиэ“ номи билан танилган[2]. У ўз даврининг гўзал аёлларидан бир бўлган, Георгес Фейдеаунинг онаси ҳақида турли бухтон ва ғийбатлар ҳам тарқалган. Георгес Фейдеау ёшлигидан театрга қизиқиб қолган, бунга сабаб эса оиладаги бадиий ва адабий муҳит мисол бўла олади. Георгес Фейдеау болалигидан саҳна асарларини ёзишни бошлаган, мактабда ўқиб юрган пайтидаёқ у мактабдош дўстлари учун драма тўгаракларини ташкил қилган. Ўспиринлик даврида Георгес Фейдеау ҳажвий монологлар ёзган, аммо бу билан чекланибгина қолмасдан узун песаларни ҳам ёзишга ҳаракат қилган. Унинг биринчи тўлиқ метражли комедияси „Таиллеур поур дамес“ (Хонимлар тикувчиси) деб номланган бўлиб томошабинлар томонидан яхши қабул қилинган, бироқ кўп вақт ўтмай муваффақияцизликка учраган[3]. Шундан сўнг, у 1890-йилларнинг бошларида бироз муддатга песаллар ёзишни тўхтатди. Шу муддат давомида, Георгес Фейдеау франсуз комедиясининг биринчи усталари „Эугèне Лабиче“, „Алфред Ҳеннеқуин“ „Ҳенри Меилҳаc“ларнинг комедик асар ёзиш усулларини ўрганишни бошлаган. 1892–1914-йилларда у ўзининг песа ёзиш услубидан фойдаланиб баъзан эса песаларнинг ҳаммуаллифлари билан ҳамкорликда 17 та тўлиқ метражли песалар ёзган, бу песаларнинг кўплари Франсия ва хорижий театр репертуарининг асосий қисмига айланди.

Ҳаёти ва Ижоди
Георгес Фейдеаунинг биринчи саҳналаштирилган песаларидан бири 1882-йил июн ойида ҳаваскорлар жамияти „Cерcле дес арц интимес“ томонидан тақдим этилган, унинг номи эса „Пар ла фенêтре“ (Дераза орқали) деб номланган песаси эди[4]. Биограф Ҳенрй Гидел Георгес Фейдеаунинг таржимаи ҳолида томошабинлар – дўстлардан ташкил топган вакиллар томошабинлар эмаслигини, аммо бу ўзига хос синов бўлганини ва спектакл катта қизиқиш билан қабул қилинганлигини айтган[5]. Унинг асарларидаги қаҳрамонлар турли характерга эга бўлиб унинг сюжети асосан бахтли якун билан тугар эди[6].
Манбалар
- ↑ Пронко (1975), п. 6
- ↑ Наҳмиас, п. 8; анд Гидел, п. 23
- ↑ Мандер анд Митченсон, п. 475
- ↑ Гидел, п. 61
- ↑ Гидел, пп. 61–62
- ↑ „Оccупе-тои д’Амéлиэ“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2 Жулй 2020 санасида архивланган), Лес Арчивес ду спеcтаcле. Ретриэвед 28 Жулй 2020