Georgiy Beregovoy

Георгий Тимофеэвич Береговой (1921-1995) - икки марта Совет Иттифоқи Қаҳрамони (1944, 1968). СССРда хизмат кўрси: овчи учувчи (1961). 1943-йилдан КПСС Ворошиловград (Луганск) Ҳарбий учувчилар мактабини тугатган (1941). Улуғ Ватан урушида қирувчи авиация эскадрилясининг командири бўлган. 1956-йилда Ҳарбий-ҳаво (ҳозирги Ю. А. Гагарин номидаги) академиясини тугатган. 1948—64 йилларда синовчи учувчи бўлиб ишлаган. 1964-йилдан космонавтлар отрядида. 1968-йил 26—30-октабрда «Союз-3» космик кемасида Эр атрофини 64 марта айланди. 95 соат давом этган учиш даврида кемани орбитада бир неча марта манёвр қилдириб, «Союз-2» космик кемасига икки марта яқинлаштирди. Береговой 2 марта Ленин ордени, 2 марта Қизил Байроқ ордени ва бошқа орден, медаллар билан мукофотланган.
| Ушбу мақолада Ўзбек совет энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |