Georgiy Brim
Георгий Робертович Брим (1935-йил 18-сентябр, Кировка қишлоғи, Агстафа вилояти, Озарбайжон – 1999-йил 8-март, Германия, Ландшут шаҳри) – совет театр рассоми, қўшиқчи, ўқитувчи, профессор. Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги СССР Давлат мукофоти лауреати (1977). Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1977). Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти лауреати (1989). 1970-йилдан СССР Рассомлар уюшмаси аъзоси. 1997-йилдан Ўзбекистон Бадиий академияси рассомлар ижодий уюшмаси аъзоси[1].
| Георгий Брим | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
18-сентябр 1935-йил |
| Вафоти |
19-май 1999-йил Ландшут, Бавария, Германия |
| Фуқаролиги |
|
Биографияси
Георгий Робертович, немис, 1935-йил 18-сентябрда Кировка қишлоғида деҳқон оиласида таваллуд топган. Отаси Брим Роберт (1911–1945), онаси Брим (қизлик фамилияси Шиллинг) Ида (1914–2009). Оиланинг асосий машғулоти деҳқончилик, боғдорчилик ва узумчилик эди.
Улуғ Ватан уруши бошланиши билан (1941) Бримлар оиласи, кўплаб совет немислари сингари, Шарқий Қозоғистон вилоятига депортация қилинган. Немисларнинг СССРга депортацияси Россиянинг европа қисми ва Кавказортида яшовчи деярли бутун немис аҳолисига таъсир кўрсатди. Ота-оналарни Меҳнат армиясига сургун қилишган. Георгийниинг отаси Копейск шаҳридаги конларда ишлаш учун Уралга юборилган, онаси Сизран шаҳрида темир йўллар қуриш саноатига, сўнгра Красноводск шаҳрига сафарбар қилинган. Болалари Георгий (6 ёш) ва унинг укаси Франц (8 ёш) қариндошлари қарамоғида қолган. Улар 1942-йилдан 1946-йилгача Қозоғистоннинг колхоз далаларида ер ҳайдаб, ҳосил йиғиб меҳнат қилишган[2].
Брим Роберт 1945-йилда шахтада вафот этган. 1946-йилда Идага фарзандлари билан учрашишга рухсат берилган.
Георгий илк бор 11 ёшида 1-синфда мактабга борган (Красноводск 1946). Шунингдек, Пионерлар уйидаги тасвирий санъат студиясида ўқиган. 7-синфдан бошлаб кечки мактабда тракторчи бўлиб ишлаган. 1952-йилда 16 ёшга тўлгач, НКВДда (СССР ички ишлар халқ коммисарлиги) немис сифатида махсус аҳоли пунктида рўйхатга олинган ва ўша пайтда ўзи ҳақида НКВДга хабар беришга мажбур бўлган (1952–1955). Кечки мактабнинг 7-синфини тугатгач (1953) НКВДдан ТССР Ашхобод шаҳар рассомлик билим юртига ўқишга киришга рухсат олган.
Фаолияти
Брим 1967-йил Тошкент санъат институтини тугатган. Шу институтда ўқитувчи (1967–1989), кафедра мудири (1989–1998) лавозимларида фаолият юритган. 1967—1968-йилларда Ҳамза театрида рассом, бош рассом (1968–1986), 1987–1998-йилларда Аброр Ҳидоятов номидаги драма театрида бош рассом бўлган. Брим ижоди ўзига хос услуби, асар мазмуни ва ғоясини очишга хизмат қиладиган саҳна безаклари, либос эскизлари яратиши билан диққатга сазовор эди. Ҳамзанинг „Бой ила хизматчи“ асари асосида яратилган спектаклларни бадиий усулда безаган (Ашхобод, 1966; Тошкентдаги Ҳамза театри, 1969; Қўқон театри, 1974; Болгария Халқ Республикаси, 1974). Ҳамза („Шоҳ Эдип“, 1971; „Келинлар қўзғолони“, 1976; „Қароқчилар“, 1978; „Ибн Сино“, 1980; „Зебуннисо“, 1984 ва бошқалар), Навоий („Бўрон“, 1980; „Майсаранинг иши“, 1988 опералари) ва А. Ҳидоятов номидаги („Майсаранинг иши“, 1988; „Паранжи сирлари“, 1989; „Қора камар“, 1989 ва бошқалар) театрлар спектаклларининг тасвирий образини яратган. Георгий 1989-йилда Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати бўлган[3].
Манбалар
- ↑ „ГЕОРГИЙ БРИМ“. Қаралди: 2023-йил 30-ноябр.
- ↑ „Брим Георгий Робертович (1935–1999)“. Қаралди: 2023-йил 30-ноябр.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |