Георгий Константинович Жуков [1896.19.11 (1.12), Калуга вилояти, Стрелковка қишлоғи — 1974.18.6, Москва] — ҳарбий арбоб, саркарда. Собиқ Иттифоқ маршали (1943), тўрт марта Совет Иттифоқи Қаҳрамони (1939, 1944, 1945, 1956) Халхин-Гол дарёси бўйидаги жангда қатнашган (1939). Киев ҳарбий округи қўшинлари қўмондони (1940-йилдан). 1941-йил январ—июдда Бош штаб бошлиғи — СССР Мудофаа халқ комиссари ўринбосари. Жуков Иккинчи жаҳон урушида немис-фашист босқинчиларини тор-мор келтиришда муҳим рол ўйнаган: Москва ва Ленинград жанглари (1941 — 42), Ленинград қамалини ёриб ўтиш, Сталинград ва Курск жанглари (1942— 43), Ўнг қирғоқ Украинасидаги ҳужум, Беларус операцияси (1943—44), Висла-Одер ва Берлин операциялари (1944—45)да ўзининг моҳир саркарда эканлигини кўрсатган. 1942-йил августдан урушнинг охиригача Мудофаа халқ комиссари ўринбосари, Олий Бош қўмондон ўринбосари. Олий Бош қўмондон номидан 1945-йил 8-майда фашистлар Олмониясининг сўзсиз таслим бўлганлик (капитулясия) ҳақидаги ҳужжатни қабул қилган. 1945—46 йиллар Германиядаги совет қўшинлари гуруҳи бош қўмондони ва Совет ҳарбий маъмурияти бошлиғи. 1946-йил мартдан Қуруқликдаги қўшинлар бош қўмондони, СССР Қуролли Кучлар вазири ўринбосари. Шу йилнинг ўзида И. В. Сталин томонидан ишдан четлатилган. 1946-йил июндан Одесса ҳарбий округи, 1948-йилдан Урал ҳарбий округи қўшинлари қўмондони. 1953-йилдан СССР мудофаа вазири 1-ўринбосари, 1955-йилдан мудофаа вазири. 1956—57 йилларда КПСС МК Президиуми аъзолигига номзод, аъзоси. 1957-йил октабрдан Никита Хрушчёв кўрсатмасига биноан вазифасидан озод қилинган. 1958-йил Қуролли Кучлар сафларидан бўшатилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Воспоминания и размишления, 10-изд., т. 1-3, М., 1990.